“Адолат” СДП раҳбари маҳалла аҳолиси муаммоларини ўрганди

19.03.2021 12:03:17

Сўнгги йилларда Президентимизнинг ташаббуси билан маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш, уни том маънода халқчил тузилмага айлантиришга қаратилган эзгу саъй-ҳаракатлар амалга оширилдики, бунинг натижасида бугун маҳалла аввалгидек одамлар шунчаки келиб-кетадиган идора эмас, балки аҳолини ислоҳотларга сафарбар этадиган, жамиятнинг барча қатламларини изчил ҳаракатга келтирадиган фаол ижтимоий тузилмага айланди.

Ҳақиқатдан ҳам мен буни Нукус шаҳридаги “Чимбой чайхона” МФЙда амалга оширилаётган тизимли ишлар мисолида ҳам айтаоламан. Бугунги кунда МФЙ ҳудудида жами 1429 хонадон бўлиб унда 6469 аҳоли истиқомат қилади. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг ижтимоий ҳолатини яхшилаш ва бандлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Жумладан, маҳалламизда “Аёллар дафтари”га киритилган жами аёллар сони 44 нафар, шундан  21 нафар аёлларнинг мумаммоси  ижобий ҳал қилинди. 20 нафар ишсиз хотин-қизлардан 3 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди. Боқувчисини йўқотган, ногирони бўлган  хотин-қизлардан 7 нафарига  моддий ёрдам ажратилди. Тиббий ёрдамга муҳтож 5 нафар аёлга тиббий ёрдам берилди.

Биз фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз, уларга ҳам моддий, ҳам маънавий кўмак беришга астойдил ҳаракат қиламиз. Шу ўринда ҳудудимиздан сайланган Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати Абдуллаева Яхшибека опа билан ҳам ҳамкорликни яхши йўлга қўйганмиз. Нафақат депутатимиз билан балки, уни депутатликка тавсия қилган “Адолат” СДПнинг маҳаллий Кенгашлари билан ҳам ҳамкорлигимиз бор.

Куни кеча Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Абдуҳалимов Бахром Абдураҳимовичнинг шахсан ўзлари маҳалламизга ташриф буюриб, маҳалламиздаги “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан суҳбатлашиб, уларнинг муаммоларини тинглагани ва унинг ечими бўйича билдирган фикрлари маҳалла аҳолисининг кўнгилларини тоғдек кўтарди.

Учрашувда “Аёллар дафтари”даги  Ержанова Замира фарзанди болаликдан “алтизм” касаллигига чалиниб ногирон бўлиб қолганлигини айтиб, умумтаълим мактабларида ушбу касалликка чалинганларга таълим берадиган синфларни очишда амалий ёрдам беришларини сўради. Джиенбаева Жанар уй-жойга бўлган муҳтожлиги борлигини маълум қилиб ўтди. Бу муаммолар депутатлик корпусларимиз орқали чуқур ўрганилиб чиқилиб, унинг ижобий ечим топилишига ҳаракат қилиниши айтилди. Ва бундан ташқари ҳуқуқий маслаҳатлар ҳам берилди.

Шунингдек, бугун кунда «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ҳамда «Темир дафтар»га киритилган фуқароларга ёрдам бериш муҳим масалалардан бири эканлигини таъкидлаб ўтди. Уларга нафақат моддий ёрдам кўрсатиш, балки жамиятда ўз иш ўрнига эга бўлишига кўмаклашиш орқали ушбу рўйхатдан чиқариш лозимлигини ҳам айтди. Шу мақсадда ташкил этилган ушбу ташрифимиз рўйхатга киритилган аёллар ва ёшларнинг муаммоларини имкон қадар депутатлик корпусларимиз орқали ҳал қилиш асосий вазифаларимиздан бири - дея таъкидлаб ўтди партия Сиёсий Кенгаши раиси.

Бугун ҳар бир раҳбарнинг ҳар бир хонадонга кириши, одамлар дарду ташвишларини ўз муаммосидек чуқур ўрганиши ҳаётий заруратга айланди. Жумладан, маҳалламиз аҳолиси партия раҳбарининг шахсан ўзи муаммоларини тинглаганидан мамнун. Зотан, қаерда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилса, шу жойда тараққиёт шамоли эсади.

 

 

Наўрыз ҚУРБАНОВ,

Нукус шаҳридаги “Чимбой чайхона” МФЙ раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+