“Адолат” СДП сиёсий майдонда кураш олиб боришга тайёр

23.07.2021 12:07:58

Партиявий фаолият танаффус билмайди. Бир сайловнинг якунланиши кейинги сайловга тайёргарликнинг бошланиши демакдир. Сайлов арафасида эмас, доимий равишда изчил ва фидойи ҳаракат кўрсатган сиёсий куч ғолиб бўлади. Бу дастурий ғояларга содиқлик, сайловчиларга берилган ваъдаларни амалда бажариш, халқ мурожаатларига лаббай деб жавоб беришда кўринади.

Бугун Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилишида Президент сайловига расман старт берилишига оид қарор қабул қилинди. Унга кўра, сайлов кампанияси 23 июлдан бошланиши эълон қилинди ҳамда сайлов куни этиб 24 октябрь санаси белгиланди. Сайловда 5 та партия қаторида Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳам ўз номзодини илгари суриш ҳуқуқига эга бўлди.

Фаолиятимизда долзарб ва қизғин палла эшик очаётганини ҳис этиб турибмиз. Энди кенг жамоатчилик ичига чуқур кириб бориш, инсонларнинг сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш, электоратимиз манфаатларини ҳимоя қилишга янада фаолроқ киришамиз. Навбатдаги сайловларда муносиб иштирок этиш учун партиямиз салоҳияти етарли. Галдаги бош вазифа – сайлов жараёнларида яратилган имкониятлардан оқилона фойдаланиш. Бор кучни ишга солиб, халқ ишончи учун курашишга тайёрмиз.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+