Адолат тантанаси йўлида

27.09.2021 12:09:53

“Адолат” СДП Қашқадарё вилоят ва Ғузор туман Кенгаши томонидан амфитеатрда “Адолатли жамиятни бирга қурамиз” мавзуида тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Маҳаллий Кенгаш депутатлари,  кенг жамоатчилик вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари  иштирок этган тадбирда партия фаоллари сўзга чиқиб, адолатли жамиятда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати ва бошқа ҳуқуқлари сўзсиз таъминланиши ҳақида гапирдилар.

-Биз ана шундай халқ дарди, ташвиши билан яшайдиган 44 минг нафардан ортиқ партия аъзоларимиз билан фахрланамиз,- деди “Адолат” СДПнинг вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Гулноза Раджабова.-Аниқ биламанки, йилдан-йил “Адолат” СДПнинг нуфузи, обрўси ошиб бораётганлиги, бу сафимизга ҳалол, инсоний фазилатга, қадр-қимматга эга бўлган партиядошларнинг мунтазам кўпайиб бораётганлигидандир. Биз адолатли жамиятни албатта халқимиз билан бирга барпо этамиз. Янги Ўзбекистоннинг тамал тоши мустаҳкам бўлишида адолатчилар ўрнак кўрсатяпти.

Тадбир туман аҳолисининг сайлига уланиб кетди. Вилоят ва туман маданият уйи хонандалари ҳамда созандалари томонидан маромига етказиб ижро этилган куй-қўшиқлар тадбирга ўзгача файз бахш этди.

Дарвоқе, митинг асносида “Адолат” СДП фаоллари партиянинг сайловолди дастури, мақсад ва вазифаларини ҳамда Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг дастурини кенг жамоатчиликка тарғиб қилдилар.

                                                                         Абдулазиз Абдиев

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+