«Адолатчилар» адолатли сайлов тарафдори

18.05.2022 17:05:39

Айни кунларда бутун республикамизда бўлгани каби Андижонда ҳам фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ўтказилмоқда. Давлат бошқарувида катта ўрин тутаётган бу институт етакчиси олдига бугун қўйилаётган талаб катта. Шу сабаб жараённи шаффофлик асосида ўтказилиши алоҳида эътиборда.

Андижонлик “адолатчилар” ва маҳаллий кенгаш депутатлари сайловларда фаол иштирок этиб, адолат тамойилларининг таъминланишига кўмаклашмоқда. Партиядошимиз, Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари Малохатхон Мусаева раислигида Андижон шаҳридаги Навбаҳор МФЙда ўтказилган сайловда бу ўз ифодасини топди.

андижон

Мазкур сайловда кўчалардан сайланган 154 нафар вакиллар иштирок этди. Уч нафар номзоднинг ҳар бири маҳалла хизматига тайёр, ташкилотчи ва етакчилик қобилиятига эга. Уларнинг дастурларида маҳаллани янада обод қилиш, аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш ва мавжуд муаммоларни ҳал этишлик ўрин олган. Сайловчилар томонидан берилган саволларга ҳам жавоб бердилар.

Амалдаги қонунчилик асосида ўтказилган сайлов якунида энг кўп овоз билан Расулжон Машрабов МФЙ раиси (оқсоқоли) этиб сайланди. Энди у Навбаҳорда давлатимизнинг бугунги сиёсати тарғиботи ва маҳалла фаровонлиги йўлида хизмат қилади.

“Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+