“Адолатчилар” кўмагида  сув  муаммоси ечимини топди

30.04.2021 17:04:44

Ўзбекистон "Адолат" СДПнинг "Муаммо билан юзма юз"  лойиҳаси доирасида партиянинг  Бўстон туман Кенгаши  томонидан сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Йилнинг ўтган даврида аниқланган 24 та муаммо ечимини топди, 3 та муаммо бўйича жамоатчилик назорати ўрнатилди.

Жумладан,   тумандаги  “Чорвадор” маҳалла фуқаролар йиғинидаги ўрганиш жараёнида  ушбу МФЙга   ичимлик сув тармоғи тортилгани, бироқ сув  таъминотида узилиш кузатилаётганлиги аниқланди.

Партиядошларимиз бу борада туман "Сув оқава" корхонасига мурожаат билан чиқди. Натижада “Чорвадор”ликлар доимий сув билан таъминланди.  Аҳоли "адолатчилар"дан хурсанд.

Зарина НАЗИРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши етакчи мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+