Адолатли қайноналар беллашуви

06.07.2021 20:07:20

Ўзбекистон "Адолат" СДП Бухоро вилоят Кенгаши томонидан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Адолатли қайнона” кўрик-танловининг вилоят босқичи  Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими, Нуронийлар жамғармаси билан ҳамкорликда Вобкент тумани мусиқа мактабида ўтказилди. Кўрик-танловида 12 нафар қайноналар  иштирок этишди. Тадбирни Ўзбекистон "Адолат" СДП вилоят Кенгаши раиси М.Ҳамидов кириш сўзи билан очиб берди ва барча иштирокчиларга омад тилади.

 

Жуда ҳам қизғин беллашувларга бой тарзда ўтган кўрик-танловда иштирокчилар ўзлари истиқомат қилаётган маҳаллада, туманда топган обрў-эътиборлари, меҳнат фаолиятлари давомида эришган ютуқлари ва уларнинг омиллари, ижтимоий-сиёсий билимлари ва маънавий-маърифий дунёқарашлари,  намунали оила сифатида бошқаларга ўрнак бўла олишларини намойиш этишди. Томошабинлар ва  иштирокчилар қайноналарнинг  оила ва жамиятдаги  кўп йиллик ҳаётий тажрибаларидан умр йўллари учун бебаҳо фазилатларни ўзида кашф этишди. Келинчак ёш, тажрибаси оз. Шу боис турмуш чорраҳаларида қоқилиши табиий эканлигини турли хил саҳна кўринишларидан ўзларига хулоса чиқаришди, десак муболаға бўлмайди. 

Сўнгги натижаларга кўра  1 ўринни Шофиркон туманидан Шарипова Вилоят, 2-ўрин Когон туманидан Қодирова Васила, 3-ўринни Когон шаҳардан Саломова Бахшан қўлга киритдилар. Танловда 70 дан ортиқ томошабинлар иштирок этишди. Тадбир кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Ҳакамлар томонидан адолатли қайноналар адолатли баҳоландилар. Ҳар бир қайнона партиянинг дипломлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

Маҳбуба  РЎЗИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Вобкент туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+