Адолатли жамиятда қонун устуворлиги таъминланади

14.07.2022 14:07:05

Ўзбекистон «Адолат» СДП вилоят ва Миришкор тумани Кенгаши томонидан Жейнов маҳалласи тадбиргоҳида «Суд мустақиллигини тўлиқ таъминлаш - энг муҳим вазифаларимиздан бири бўлиши зарур» мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унда ҳуқуқ тартибот идоралари вакиллари ва партия фаоллари сўзга чиқиб, суд фаолияти сифатини ошириш мақсадида амалдаги «Судлар тўғрисида»ги қонунни такомиллаштириш орқали фуқаролик, жиноий, иқтисодий ва маъмурий ишлар бўйича туман ва шаҳар судлари негизида умумий юрисдикация судлари ташкил этиш, адвокатларнинг мақомини янада кўтариш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш механизмларини кучайтириш, суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни кенгайтириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида қонунчилик ташаббуси билан чиқиш кераклиги ҳақида тушунча берилди.

Тадбирда дастлаб адвокат Норсафар Норматов маъруза қилди.

- Мамлакатимизда мустақилликка эришилган дастлабки кунлардан бошлаб суд мустақиллигини таъминлашга алоҳида эътибор бериб келиняпти,- деди партия фаоли Норсафар Норматов.- Маълумки ҳар бир судьянинг мустақиллиги,эркинлиги, суд ишларида шаффофликни таъминлаши бу унинг фақат қонунга бўйсунган ҳолда, бирор-бир аралашув ва тазйиқларсиз, кимларнингдир талаб ёки фикрларидан мустақил ҳолда одил судлов фаолиятини амалга оширишидир.

- Менга Ўзбекистон «Адолат»СДП нинг бир неча йиллардан буён мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш борасидаги саъй ҳаракатлари жуда ёқади,- деди фуқаролик ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди судьяси Музаффар Раупов.-Айниқса, судьяларнинг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш юзасидан амалга ошираётган ташаббуслари мен каби кўпгина судьяларга маъқул келяпти. Судьянинг мустақил ва фақат қонунга бўйсунган ҳолда фаолият юритиши бош қомусимиз даражасида кафолатланишининг асосий сабабларидан бири — суд ҳо­ки­мия­ти­га бош­қа ҳеч қайси ор­ган ваколатига тааллуқли бўл­маган ҳуқуқ — одил судловни амалга ошириш ҳуқуқи берилгани билан изоҳланади. Зеро, мамлакатимиз халқи ҳаё­тида, фуқароларнинг ҳу­қуқ ва эркинликларини тўлиқ таъминланишига эришишда одил судловнинг аҳамияти беқиёс.

Шунингдек, тадбирда сўзга чиққан партия фаоллари, ҳуқуқ тартибот идоралари вакиллари ҳуқуқшунослар юртимизда суд мустақиллигини

таъминлаш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ҳақида тўлқинланиб гапирдилар. Айрим судьялар фаолиятида учраётган ноқонуний хатти ҳаракатлар ҳам тилга олиниб, уларни бартараф этиш юзасидан аниқ таклифлар билдирилди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қашқадарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+