Аҳоли муаммолари тингланди

18.03.2022 18:03:44

«Адолат» СДПдан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати А.Айымбетова ва Нукус шаҳар Кенгаши депутати А.Абдиреимовалар «Долзарб ўн кунлик» доирасида Нукус шаҳридаги 17-сонли мактабнинг мажлислар залида ўз сайловчилари билан учрашди.

Учрашувга аҳоли мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш мақсадида «Туңғиш қоныс» ҳамда «Ақ отаў» МФЙнинг раислари ҳамда хотин-қизлар ва ёшлар билан ишловчи тегишли масъуллари жалб қилинган ҳолда, муаммолар тингланиб, уларнинг ечими изланди.

Маҳалла фуқаролари йиғинида яқинда иш бошлаган ёшлар етакчилари ўз фаолиятлари ва амалга оширилган амалий ишлар юзасидан маълумотлар бериб, келгуси иш режалари борасида ҳам айтиб ўтди. Учрашув давомида билдирилган мурожаатларнинг аксарияти бандлик, моддий ёрдам ва имтиёзли кредит масалалари бўйича бўлиб, мурожаатлар тегишли тартибда депутат сўрови орқали ижро органларига тақдим этилди ва депутатларнинг назоратига олинди.

Учрашувда сўзга чиққан депутатларимиз томонидан эришилган ютуқлар баробарида йўл қўйилган камчиликлар борасида ҳам таъкидланиб, келгусида маҳалла фуқаролари йиғининг барча масъуллар билан биргаликта аҳоли мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш амалиётини янада жонлантириш буйича келишиб олинди.

Учрашув якунида депутатлар ёши улуғ онахонларимизни 8 март — халқаро хотин-қизлар куни ва яқинлашиб қолган Наврўз байрами муносабати билан самимий муборакбод этиб ўз эсдалик совғаларини топширган ҳолда, халқнинг дуоларини олди.

 

Расул Қудияров,

«Адолат» СДП Нукус шаҳар Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+