Ахоли розилиги – устувор вазифа

29.04.2021 15:04:25

Биз неча йиллардан буён коммунал соҳаларда йиғилиб қолган муаммолар ҳали хануз оддий аҳолини қийнаб келади. Нега?! Чунки коррупцион ҳолатлар бутун бир тизимни ишдан чиқариб, зарари одамлар гарданига юк бўлмоқда. Бундай ачинарли ҳолатларнинг олдини олиш учун электр энергиясини автоматлаштирилган тизимга ўтказиш ишлари жадал суръатларда давом эттирилмоқда.

Яқинда давлатимиз рахбарининг «Худудий электр тармоқлари» АЖ га ташрифи чоғида мазкур тизим ишлаш жараёнлари билан яқиндан танишилди. Эътироф этиш керакки, бугунги кунда 8 миллион аҳоли ушбу хизматдан фойдалангани ҳолда кўрсаткични 20 миллионга етказиш режалаштирилган.

Дарҳақиқат, электр энергияси соҳасида тизимнинг автоматлаштирилиши давлат ва халқ ўртасидаги ишончнинг мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг пойтахтимиздаги Технопаркда ишга туширилган янги корхоналарни кўздан кечириши ва янгиликлар билан яқиндан танишиши билан боғлиқ жараёнлар менда катта таассурот уйғотди. Таъкидлаш керакки, бу ерда ташкил этилган янги ва замонавий корхоналар мамлакатимиз иқтисодиёти жадал ўсишида мухим рол ўйнайди. Келгусида бундай корхоналарнинг кўпайтирилиши эса мамлакат саноатини юқори босқичга олиб чиқиши, шубҳасиз.

Диққатимни ўзига энг кўп жалб қилган нарса Юртбошимизнинг оддий одамлар билан дилдан суҳбатлашиши бўлди. Яшнобод туманига ташрифлари асносида «Парвоз» маҳалласидаги шарт-шароитлар билан яқинлан танишиши, одамлар ичига кириб уларнинг муаммолари билан қизиқиши қалбимда чуқур из қолдирди. Айниқса, митти болакайнинг кичик қўлчаларини ушлаб ёрқин келажакка давъат этиши ёш авлод қалбидан бутун умр ўчмайди. Чунки у ана шу давъат остида улғаяди ва ватанга муносиб фарзанд бўлиб ўсишни олдига энг олий мақсад қилиб қўяди. Мамнуният билан қайд этиш керакки, «Парвоз» маҳалласи бугун ахоли учун энг шинам ва қулай манзилгоҳга айланган. Бу ерда 41 та кўп қаватли уйга «Шинам уй-жой» бошқарув сервис компанияси сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда. Қулай шароит, болалар майдончалари, маҳалла аҳлига хизмат кўрсатувчи турли объектлар ва бошқа иншоотлардан барча катта-ю кичик хурсанд. Шу боисдан мамлакатимиз раҳбари ушбу маҳаллани бутун пойтахт маҳаллаларига намуна қилиш кераклигини таъкидлади. Шунингдек, пойтахтнинг ҳар бир маҳалласига шарт-шароитларни яхшилаб олиш учун 2 миллиард сўмдан ажратишни маълум қилди. Бу пуллар халқ эхтиёжи учун ишлатилиши ва ноқонуний ҳолатларга йўл қўйилмаслиги қаттиқ назоратга олинишини билдирди. Зеро, халқнинг хақига хиёнат қилиш ҳеч қачон буюрмайди. Бунда махаллий ҳокимликлар, махалла раисларининг жавобгарлиги ва масъулияти икки карра ошиши даркор.

 

Бахром ВАЛИЕВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+