Аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш - давр талаби

01.06.2021 18:06:22

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 28 май куни кўп қаватли уй-жойлар барпо этиш ва уларга хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш масалалари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Айни пайтга қадар, нафақат пойтахтимиз балки мамлакатимизнинг энг чекка ҳудудларида  ҳатто шу вақтгача кўп қаватли уй нималигини билмаган аҳоли масканларида ҳам 5-7 -9 ҳатто 16 олти қаватли муҳташам уйлар барпо этилди. Расмий маълумотларга кўра, сўнгги уч йилда 155 000 мингта янги хонадон фойдаланишга топширилди. Шунинг натижасида кўп квартирали уй-жойлар сони икки баробарга кўпайди. Замонавий массивлар кўпайгани сари уларга хизмат кўрсатиш масалалари ҳам долзарблашиб бораверади. Видеоселекторда худди шу масала кун тартибига қўйилди ва кўп қаватли уй-жойларни барпо этиш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Бугун нафақат бизда, балки бутун дунёда уй-жойга талаб ортиб боряпти. Шунинг учун ҳам Республикамизда кўркам уй-жойлар қурилиб, янги- янги массивлар барпо этилмоқда. Сўнгги уч йилда қад ростлаган уй-жойларни бир кўз олдимизга келтирайлик. Аммо, уй-жойларга коммунал хизмат кўрсатиш сифати давр талабига жавоб бермаса амалга оширилган шунча бунёдкорлик ишлари, муҳим ижтимоий лойиҳалар ўз ҳаётбахшлигини йўқотади. Маълумотларга кўра, ўтказилган сўровларда 35 фоиз аҳоли кўрсатилаётган хизматлардан норози эканлигини, 65 фоиз аҳоли эса ширкатлар хизматини амалда сезмаётганлигини айтган. Бугунги янгиланишлар, изчил ислоҳотлардан кўзланган мақсад  аҳоли учун қулайлик яратиш, муносиб турмуш шароитини таъминлашдир. Бу борада коммунал хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш катта аҳамиятга эга.

Йиғилишда кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатишни яхшилаш ва уй-жой фондини янгилаш бўйича устувор вазифалар билан бирга уларнинг амалий ечимлари ҳам белгилаб берилди. Уй-жойларга хизмат кўрсатишда эндиликда аутсорсинг хизмати йўлга қўйилади. Яъни бошқарув компанияси ўша территориянинг ичига эга бўлади. Шартнома орқали хизмат кўрсатади ва кўп қаватли уйларнинг атрофига ҳам хизмат кўрсатади.Агар эътибор берсак, кўп қаватли уйлар йўлакларининг эгаси йўқ. Бошқарув компанияси ёки ҳокимият мутасаддилари ҳам кўпинча уларни ўзидан соқит қилади. Айни пайтда ана шу йўлакларга эгалик қилувчилар аниқланяпти. Бу борада туман ҳокимликлари томонидан ободонлаштиришга бериладиган маблағ бошқарув компаниясига тўланади ва компания маблағ эвазига икки марта яхшироқ хизмат кўрсатади. Кўп қаватли уйлар кўпчиликники ҳисобланади. Демак, муаммони аҳоли бирдамликда ҳал қилиши керак. Шунингдек, эндиликда биллинг тизими ҳам ишга тушади. Биллинг тизими ишга тушгандан сўнг эртага аҳоли уйда туриб қўлдаги махсус планшет ёки телефон орқали қанча мажбурий бадал тўланяпти ва у қаерга сарфланяпти - аҳоли кўриб туришга эга бўлади. Бу билан эса биринчидан, коррупциянинг олди олинади, иккинчидан  аҳоли ўзига бириктирилган ҳудудда нима ишлар амалга ошираётганлигини ҳам назорат қила олади.

Шунингдек, бундан буён кўп қаватли уйларни таъмирлашда жамғарма ҳам тузилади. Бошқарув компаниялари томонидан ҳар бир уйга алоҳида ҳисоб рақами очади ва аҳоли шу уйга дахлдорлигини ҳис қила бошлайди. Аввалги 20-30 та ширкатнинг ўрнига битта бошқарув компанияси бўлади, унда битта раҳбар, битта ҳисобчи ва ишчилар бўлади ва  хизмат кўрсатиш яна ҳам яхшиланади.  Ушбу тизим яхши йўлга қўйилса, эртага аҳолига қулайликлар, шароитлар яратилади ва хизмат кўрсатиш даражаси мукаммал ривожланади.

Мухтасар айтганда,  видеоселекторда белгиланган вазифалар, мазкур тизимда олиб бориладиган ишлар одамларни рози қилиш, аҳоли турмуш шароитини янада яхшилаш, энг муҳими атроф-муҳит ободончилигининг тизимли йўлга қўйилиши  билан аҳамиятлидир.

Рустам ҲАМРАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+