Амалий ишлар аҳоли манфаати учун хизмат қилмоқда

14.07.2021 19:07:13

Ўзбекистон «Адолат» СДП сайловолди дастурида белгиланган вазифалар халқ манфаати ва фаровон турмушига қаратилганлиги билан аҳамиятли. Айнан ушбу вазифаларни амалга ошириш ҳар биримиздан масъулият билан ёндашишга ундайди.

Масъулиятни ҳис қилган ҳолда Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон «Адолат» СДП депутатлик гуруҳи аъзолари партиямизнинг «Муаммо билан юзма-юз» лойиҳаси доирасида маҳаллаларда фуқаролар билан бевосита учрашиб, мавжуд муаммоларни ҳал этишга ҳаракат қилишмоқда.

Яқинда депутатлик гуруҳи аъзолари Нукус шаҳридаги «Чимбой чайхона» МФЙ аҳолиси билан шу мақсадда жонли мулоқот ўтказишди.

Депутатлик гуруҳи аъзоларидан бири Яхшибека Абдуллаева «Чимбой чайхона» МФЙ ҳудудида жойлашган бир нечта хонадонларда бўлиб, «Темир дафтари», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» руйхатидаги фуқароларга кичик бизнес ва тадбиркорлик билан шуғулланиш, банклардан имтиёзли кредитлар олиб қўшимча даромадларга эга бўлиш юзасидан тарғибот ишлари олиб борилди. Депутат томонидан фуқароларнинг кўпчилик мурожаатларига ҳуқуқий маслаҳатлар бериш орқали уларнинг муаммоларининг ўз вақтида тўғри ечим топишига кўмак бўлди.

Масалан, ушбу МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи Қ.Абдуллаев томонидан «Ёшлар дафтари»га киритилган  ёшларнинг ҳайдовчилик курсларида ўқиш учун қандай имтиёзлар борлиги сўралганида депутат “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни касб-ҳунарга ва ҳайдовчилик курсларида ўқитиш учун сарфланган харажатларнинг бир ойгача, бир ойдан икки ойгача, икки ойдан ортиқ муддатли ўқув курслари учун 4, 8, 12 бараваридан кўп бўлмаган қисми қоплаб берилиши бўйича маълумот берди.

Хусусан, фуқаро Қ.Заримов паррандачилик бўйича тадбиркорлик билан шуғилланишини мақсад қилганлигини ва ушбу йўналиш бўйича ёрдам сўраб мурожаат қилганида депутат томонидан  2021 йил 1 июлдан 2024 йил 1 июлга қадар асосий фаолият тури паррандачилик бўлган тадбиркорлар учун асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари), мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорида қўлланиши бўйича маълумот бериб, тадбиркорлар қаторини янада оширишга ўз ҳиссасини қўшди десак, асло муболаға бўлмайди.

Шунингдек, А.Исмаилов томонидан кам таъминланган оила аъзолари вақтинчалик ишлашга хорижга чиқиши учун қандай имтиёзлар борлиги сўралганида депутат “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оила аъзоси сифатида эътироф этилган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга чиқиб кетаётган шахсларга 10 миллион сўмгача миқдорда бир йил муддатга берилишини маълум қилди.

Бундан ташқари, Я.Абдуллаеванинг «Чимбой чойхона» МФЙда ўтказган очиқ мулоқоти фуқаролар манфаатини рўёбга чиқаришда амалий аҳамият касб этди. Ушбу маҳаллада яшовчи фуқаролар томонидан Ж.Аймурзаев кўчасидаги тунги ёритгич чироқлари яроқсиз аҳволга келиб қолганлиги тўғрисидаги билдирган мурожаати бўйича депутат Нукус шаҳар электр тармоқлари корхонасига шу жойнинг ўзида оғзаки мурожаат билан чиқиб, янгисига алмаштирилишида амалий ёрдамини кўрсатди.

«Чимбой чойхона» маҳалласи Т.Алланазаров кўчасидаги хонадонларда яшовчи фуқаро З.Исмаилова 2 ёшгача бўлган боласига белгиланган нафақа пулларига этиёжманд эканини мулоқот чоғида депутат Я.Абдуллаевага баён қилди. У кишининг оилавий шарт-шароити, моддий таъминоти ўрганилди, сўнгра маҳалла фуқаролар йиғинига депутатлик сўрови юборилди ва нафақа  пули тайинланди.

Шу каби, аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар ўтказиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини кўришда депутатларнинг фаоллиги туфайли партиямизга фуқаролар ишончи ортиб бормоқда.

 

Ажинияз ПАХРАТДИНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+