Амударёда байрам кайфияти улашилди

31.08.2021 21:08:40

“Адолат” социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан партия ғоялари ва дастурларини кенг жамоатчиликка етказишга қаратилган ва мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишлаб, Амударё тумани марказида жойлашган Манғит шаҳри истироҳат боғида «Истиқлолнинг 30 ёши: имконият ва орзулар калити» шиори остида акция ташкил этилди. Акция доирасида аҳолининг жамиятимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга бўлган даҳлдорлигини янада оширишга ва партиянинг дастурий ғоя ва мақсадларни омма орасида кенг тарғиб қилишга ҳаракат қилинди.

Дастурий ғоя ва мақсадларни омма орасида кенг тарғиб қилишга бағишланган мазкур тадбирда Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаш вакиллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, оммавий ахборот вакиллари, фаоллар ва барча кўнгиллилар иштирок этишди. Истироҳат боғи ва унинг атрофидаги майдон кенг жамоатчилик вакиллари, нуронийлар, ёшлар, хотин-қизлар ва маҳалла фаоллари билан гавжум бўлди. Тадбир аввалида янграган карнай-сурнай садолари барчага кўтаринкилик бағишлаган бўлса, эл севган саънаткорлар ва эстрада хонандаларининг чиқишлари тадбир иштирокчиларига бирдек манзур бўлди.

Акция давомида Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари Р.Отарбаевнинг партия дастурий ғоялари ва мақсадлари, айниқса, таълим, соғлиқни сақлаш, суд-ҳуқуқ каби соҳаларни янада тараққий эттиришда партиянинг ўрни ва иштироки тўғрисидаги сўзлари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Юзма-юз мулоқотлар ва турли масалалар бўйича савол-жавоблар юртдошларимизда “Адолат” СДП ғояларига хайрихоҳлик тобора кучайиб бораётганлигини кўрсатмоқда.

Иштирокчиларнинг қўллаб-қувватлашидан маълум бўлди-ки, «Адолат» СДП жамиятда адолатлилик принципини таъминлашга доир бир қатор аниқ мақсадли ғоялар жамлаган. Байрам тадбирида Амударё туманида «соғлом турмуш тарзи» платформаси орқали июль ойи давомида энг кўп пиёда юрган 72 ёшли отахон, партия аъзоси Ахмадбой ота Мадрахимовга эсдалик  совғалари топширилди. Байрам акцияси саънаткорлар чиқишлари билан давом этди.

 

Уктамбой ЮЛДАШОВ,

“Адолат” СДП Амударё тумани Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+