Андижон шаҳридаги давра суҳбатлари

08.02.2024 17:02:43

   Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий кенгаши раиси Робахон Махмудова Андижон шаҳридаги Савдо-саноат палатасида партия фаоллари ва маҳаллий кенгаш депутатлари билан 2024 йилда партия олдида турган устувор вазифаларга бағишланган давра суҳбатида қатнашди.
   Жараёнда партиямиз раҳбари кейинги йилларда сиёсий партиялар ва вакиллик органларининг жамиятдаги роли ошиб бораётганлигига тўхталиб, Янги Ўзбекистонни ривожлантириш, сиёсий майдондаги ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган ислоҳотларда, жумладан, “Ўзбекистон – 2030» стратегиясидан ўрин олган 5 та устувор йўналиш ҳамда 100 та мақсадни амалга оширишда ҳам сиёсий партиялар ва депутатлик гуруҳларининг фаол ташаббус кўрсатаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.


   Таъкидланганидек, “Ўзбекистон — 2030» стратегиясининг 79-мақсади Янги Ўзбекистонни барпо этишда Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партияларнинг ролини янада оширишга бағишланган. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзолари янада фаоллик билан иш олиб бормоқда. Бу борада андижонлик партия фаолларининг ташаббускорлиги ва жамиятимиздаги долзарб масалаларга ўзининг креатив таклиф ҳамда ечимларини билдиришаётгани эътиборга молик.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+