Андижонлик «Адолатчи»лар нинг хайрли юриши

31.05.2024 20:05:49

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ҳар йили Ўзбекистон «Адолат» СДП Андижон вилоят кенгаши аъзолари қатор ташаббуслар билан чиқадилар. Болалар муассасалари ва шифохоналарда бошланган байрам тадбирлари бугун Андижон вилоят қон қуйиш марказига кўчди.

Эрталабдан кўнгилли «адолатчилар» бемор болаларга ҳаёт бағишлаш мақсадида мазкур марказга кириб келдилар. Соҳа мутахассислари дастлаб донорлик савобли иш экани, инсон саломатлигига фойдалилиги тўғрисида тушунча бердилар. Ўз ўрнида бугун топшириладиган қон маҳсулотлари бемор болаларни соғломлаштиришга хизмат қилишлиги таъкидланди.

Байрамона кайфиятдаги сафдошларимиз орасида ёшларнинг кўплиги эътиборли. Айниқса Андижон давлат тиббиёт институтидаги БПТ аъзолари кўнгилли равишда қон топшириш билан бирга жамоатчилик орасида тарғибот ишларини олиб боряпти.

Абдуғаффор Каримов, партия фаоли:

-Болаларни севмайдиган, уларнинг кулгисидан қувонмайдиган инсон бўлмаса керак.Агар бола бирон дардга чалинса дунё қоронғилашади. Бугун ана шундай бемор болалар учун қон топширдим. Кўплаб тенгдошларим ҳам бунга қарор қилган.

Болаларга меҳр ва ҳаёт улашишга қаратилган хайрли тадбир давом этмоқда.

 «Адолат» СДП
Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+