Депутат халқ орасида

27.05.2024 18:05:25

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Адҳамжонова сайловчилар билан ишлашда доим маҳалла фаоллари билан бирга. Айни кунларда ўз сайлов ҳудудида иш олиб бораётган халқ вакили Андижон туманидаги Гумбаз МФЙда бўлди.
Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва тиббий маданиятини юксалтиришга бўлган эътибордан келиб чиқиб, шу масалани ўрганди. Тиббиёт ходимлари томонидан хонадонларда соғлом ҳаётга қаратилган тарғибот тадбирлари ва патронаж ҳамширалар фаолияти тизимли йўлга қўйилган. Фуқаролар оилавий шифокорлар хизматидан мамнун.
Маҳаллада бу йўналишда муаммолар ҳам йўқ эмас. Гумбаз ота кўча, 53-уйда яшовчи фуқаро Барчиной Назирова жигар цирроз касаллигига чалинган, оиласидаги шароитдан келиб чиқиб даволанишга имкон йўқ. Депутат ўрганиш натижасида унга моддий ёрдам зарур деган хулосага келди. МФЙ фаоллари ҳомийлар кўмагида бемор онани даволанишига ёрдам кўрсатадиган бўлди.
Шу МФЙда яшовчи 2005 йилда туғилган фуқаро Абдулла Таваккалов ҳам ижтимоий кўмакка муҳтож. Унинг бир неча йилдан буён касаллиги муаммони катталаштирмоқда. Унга ҳам ҳомийлар томонидан дори-дармонлар олиб бериладиган бўлди.

Мавлуда Адҳамжонова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:

-Маҳалла биз депутатлар билан ишлайдиган энг яқин институт. Ундаги муаммолар ечим топиши лозим. Фуқаролар ҳамма вақт ҳам ўз муаммолари билан керакли идораларга чиқавермайди. Агар уларнинг орасига кириб борсак ҳаммаси ижобий ҳал бўлади. Асосийси, сайловчиларда депутатларга нисбатан ишонч ортади.

Халқ вакилининг маҳаллалардаги юриши давом этмоқда.




“Адолат” СДП

Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+