Андижонлик “адолатчилар” сиёсий жараёнга тайёр

31.08.2021 20:08:30

“Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгашининг IХ  Конференцияси бўлиб ўтди. Унда партиянинг туман ва шаҳар Кенгаши раислари, маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳларининг раҳбарлари  ва партия фаоллари иштирок этди.                                                                          Конференция кун тартибидан партиянинг Сайловолди дастури ижросини таъминлашдаги фаолияти ва Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши X-Қурултойига делегатлар сайлаш тўғрисидаги масалалар асосий ўрин олди. Президент сайловига тайёргарлик ва сиёсий жараён масъулияти хусусида ҳам сўз юритилди.

 Мадаминжон Мадазимов, “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси:

 -2021 йил 24 октябръ куни бўладиган Президент сайловини ўтказишда сиёсий партияларнинг роли катта. Шу маънода ўз фаолиятимизга назар ташлайлик. Давлатимиз раҳбари  2017 йил 12 июлдаги парламент палаталари, сиёсий партиялар, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари фаолиятининг таҳлили ҳамда истиқболдаги вазифаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида сиёсий партиялар фаолиятини баҳолар экан фаолиятимиздаги  баъзи камчиликларни кўрсатиб ўтганди. Албатта орадан ўтган вақт мобайнида бундан тўғри хулоса чиқарган ҳолда фаолиятимизни жонлантиришга эътибор қаратдик. Ҳозирда партиямиз ўз тараққиётининг янги сифат босқичида турибди. Бу сафларимизнинг кенгайиши ва ташкилий мустаҳкамлашувида, партиянинг ёрқин имиджининг шаклланишида намоён бўлмоқда.

Конференция қатнашчилари партия қурултойига ўз вакилларини сайлашга алоҳида эътибор қаратдилар. Овоз бериш натижалари асосида  делегатлар таркиби тасдиқланди. 

Андижонлик “адолатчилар” партия фаолиятини жонлантириш ва Президент сайлови олдидан жамоатчилик орасида тарғибот тадбирларини олиб боришда олдинда турган вазифаларни белгилаб олдилар.

“Адолат” СДП Андижон вилоят

 кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+