Андижонлик олима аёллар сафимизда

28.12.2023 15:12:42

“Адолат” СДП Андижон вилояти Кенгаши сафидаги “Адолат"чи-аёлларнинг фаоллиги ошиб бормоқда. Улар орасида турли соҳа вакилларини кўриш мумкин. Олима аёлларни сафимизга қўшилиб янги ташаббуслар билан чиқаётгани қувонарли. Якунига етаётган йилда партия лойиҳалари асосида амалга оширилган ишларда ҳам уларнинг муносиб ҳиссаси бор.
Янги йил арафасида “Адолат” СДП Андижон вилояти Кенгаши раиси Мадаминжон Мадазимов фаол олима аёллар билан учрашди. Жамиятимиз равнақи ва илм-фан ривожи йўлида амалга ошираётган ишларини эътироф этди. Жумладан, тиббиёт соҳасида янги ташаббуслар билан чиқаётган олима аёлларнинг аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва тиббиётимиз ривожига қўшаётган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди.

Шоира Қосимова, Андижон давлат тиббиёт институти ўқитувчиси, партия фаоли:

-“Адолат” СДПнинг сайловолди дастурида илм-фан ва аҳоли саломатлигига алоҳида эътибор қаратилгани мени қувонтиради. Илмий изланишларим давомида партия аъзолари билан биргаликда жамоатчилик орасига кириб бориб тиббий маданият борасида тушунтириш ишларини олиб бораман. Бу назария ва амалиётни биргаликда олиб боришимга йўл очмоқда.

Тадбир байрамга уланиб кетди. Бир гуруҳ олима аёллар вилоят партия кенгаши томонидан тақдирландилар.

“Адолат” СДП
Андижон вилояти Кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+