Андижонлик партиядошларимиз ташаббуси

13.03.2024 16:03:09

Андижон давлат тиббиёт институти профессор ўқитувчилари орасида Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзолари кўпчиликни ташкил этади. Наврўз байрами олдидан шифокор сафдошларимиз ташаббус билан чиқди. Маҳаллаларда аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, соғломлаштириш тадбирлари амалга оширилмоқда.
Асака туман кўп тармоқли марказий поликлиникасининг “Олақанот” бўлимида ташкил этилган ана шундай тадбирга саломатлиги бўйича 3-4 гуруҳга киритилган 310 нафар фуқаро таклиф этилди. Малакали мутахассислар томондан уларнинг саломатлиги ўрганилди. Даволаниши лозим бўлган 8 нафар фуқаро шу куннинг ўзида имтиёзли равишда шифохоналарга жойлаштирилди.
Тадбир ташкилотчилари кексалар хонадонларига ҳам кириб боришди. Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзига риоя қилиш борасида тавсиялар берилди.
Асакада бошланган ташаббус қўшни туманларда ҳам қанот ёзди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+