Андижонлик «Ёш адолатчилар» сафи кенгаймоқда

27.09.2022 11:09:53

«Адолат» СДП Андижон вилоят кенгаши томонидан ёшлар билан ишлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Уларни касбга йўналтириш, таълим олишларига кўмаклашиш ва ҳуқуқини ҳимоя қилишга қаратилган тадбирлар партиямизга бўлган қизиқишларини оширмоқда.

Қувонарлиси, «Ёш адолатчилар»нинг сафи иқтидорли йигит-қизлар ҳисобига кенгаймоқда. Жалақудуқлик ёш тадбиркор Фотима Ҳусанохунова ҳам ўз фаолиятини «Адолат» билан боғлади. партиядошларимизнинг кредит олишда берган кўмаги уни сафимизга тортди.

Фотима Ҳусанохунова, «Ёш адолатчи»:

-Шу кунгача сиёсий партиялар фаолиятига эътибор бермасдим. Муаммо мени «Адолат» СДП сари бошлади. Ишим битиб, ишончим ортди. Энди мен ҳам «Адолат» СДП аъзосиман. Тенгдошларим билан партия лойиҳалари асосида иш олиб бораман. Фаол ёшлар қаторида эканимдан хурсандман.

«Адолат» СДП Андижон вилоят кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+