Аноним хабар – эгасиз, лекин унда жон бор

19.08.2021 19:08:39

Жорий йилнинг 13 август санасида “Toshkent Plus” телеграмм канали орқали Тошкент тумани Келес шаҳри “Кўктерак” қишлоғининг ичимлик суви таъминотига бағишланган танқидий - мурожаат  видеолавҳа  жойлаштирилган.

Унда келтирилишича, қишлоқ аҳолисига бериладиган ичимлик суви умуман истеъмолга яроқсиз. 

Мазкур мурожаат юзасидан “Адолат” СДП Тошкент тумани Кенгаши раиси З.Нуржонов  Тошкент туман сув таъминоти бўлим бошлиғи О.Норбоев билан учрашиб, у билан жойига чиқиб ўрганишлар олиб борди.

Маълум бўлишича,  Тошкент туманининг  Келес шаҳри  “Кўктерак”  ҚФЙ ҳудудида жойлашган “Кўктерак”, “Ҳалимкўп”, “Уччинор”, “Учсада” “Маърифат”, “Гулобод”, “Ободлик”, “Фаровон” ва “Келес” маҳаллаларида  истиқомат қилувчи 30 мингга яқин аҳолига туман сув таъминоти бўлими тасарруфидаги “Собир Рахимов” сув тақсимлаш иншооти орқали, маҳаллий ҳокимлик органлари билан келишилган ҳолда тасдиқланган  график асосида суткада тўрт соат (эрталаб 6-00 дан 10-00 гача) ичимлик сув таъминоти етказиб берилади.

Иншоат 1989 йилда қуриб фойдаланишга топширилган бўлиб, иншоатнинг 1000 метр куб  ҳажмга эга бўлган сув ҳавзаси мавжуд.

Тошкент сув таъминоти бўлимига тегишли бўлган сув иншоотларидан аҳолига берилаётган ичимлик сувлари Oz Dst 950:2011 талабига жавоб бериши лаборатроия таҳлилларида  ва ДСЭНМ маълумотларида  қайд этилиб, доимий тарзда суюлтирилган хлор ва гипохлорид натрий (гипохлорид кальций) воситалари ёрдамида зарарсизлантириб борилади.

Ушбу видео мурожаатда мурожаатчининг аниқ манзили ва исм шарифи келтирилмаган.

Шу сабабли, мазкур мурожаат “аноним” ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисид”ги янги таҳрирдаги Қонуннинг 29-моддасида аноним мурожаат кўриб чиқилмаслиги белгилаб қўйилган.

Ҳудуд аҳолисини мунтазам ичимлик суви билан таъминлаш юзасидан ҳозирги кунда Президентнинг 2017 йил  3 мартдаги “Тошкент вилояти шаҳар ва туманларида ичимлик ва оқава сув тизимларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2818-сонли қарорига асосан қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

 

“Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+