Асосий масала инсонларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш

23.06.2022 11:06:51

Бугунги кунда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар натижасида мамлакатимизнинг янада тараққий этаётганлигига бугун барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз.

Дарҳақиқат, қаерда ҳокимият тармоқлари зиммасига қўйилган вазифалар ўз вақтида ва тўлақонли амалга оширилса, ўша ерда ўзгариш, ривожланиш бўлади. Бунда судьялар зиммасига ҳам алоҳида масъулият юкланади.

Дарҳақиқат, кейинги вақтларда мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар бу борадаги халқаро стандартларни миллий қонунчилигимизга босқичма-босқич киритган ҳолда изчил ва тизимли равишда амалга ошириб келинмоқда.

Бугунги кунда янгиланиб бораётган мамлакатимизга ҳамоҳанг тарзда Бош қомусимизга ҳам ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш билан боғлиқ ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу ислоҳотлар замирида ҳам “Инсон қадри учун” деган эзгу ғояни рўёбга чиқариш мақсад қилинган.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Юртбошимиз томонидан янгиланган Конституция мамлакатимизнинг узоқ муддатли тараққиёт стратегиялари, умуман, юртимиз ва Халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ҳамда ишончли кафолат яратиши лозимлиги эътироф этилди. Шу билан биргаликда, “Инсон қадри учун” ғоясини ҳамда ҳозирги ислоҳотларимизнинг бош тамойили бўлган “Инсон – жамият – давлат” деган ёндашувни Конституциямизнинг мазмунига чуқур сингдириб, амалий ҳаётимизда бош қадриятга айлантиришимиз зарурлиги, яъни, инсоннинг қадр-қиммати, шаъни ва ғурури бундан буён барча соҳаларда биринчи ўринда туриши таъкидланди.

Ҳақиқатдан ҳам, қилиниши лозим бўлган вазифалар қайси соҳа ва тармоққа тегишли бўлмасин, уларнинг барчасини замирида, энг аввало, инсонларнинг ҳуқуқ ва манфаатларининг ҳимоя қилиниши ва тўлиқ таъминланиши янгиланаётган конституцияда ўз аксини топмоғи лозим.

Йиғилишда Президентимиз томонидан кенг жамоатчиликнинг хоҳиш ва истакларидан келиб чиқиб, Конституцияни такомиллаштириш бўйича 4 та устувор йўналишга эътибор қаратилди. Бу йўналишларда билдирилган таклифларнинг муҳим жиҳатларига тўхталар экан, энг муҳим ташаббуслардан бири — халқаро ҳуқуқ нормаларига муносиб бўлган ўлим жазосининг тақиқланиши ҳақидаги таклифни алоҳида эътиборга молик эканлиги қайд этилди.

Шунингдек, фуқароларнинг мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ёки яшаш жойини эркин танлаш ҳуқуқи, мамлакатдан тўсиқларсиз чиқиш ва қайтиш ҳуқуқи кафолатланиши лозимлиги, қолаверса, шахсий ҳаёт дахлсизлиги ва унинг кафолатлари Конституция даражасида мустаҳкамланиши зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Умида Бўранова,

Халқ депутатлари Фориш туман Кенгаши депутати

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+