“Аёллар дафтари” турмуш фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади

06.05.2021 09:05:36

Бугунги кунда мамлакатимизда ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизларни ҳар томонлама ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш, уларга давлат томонидан манзилли тарзда кўмаклашиш тизимини жорий қилиш мақсадида “Аёллар дафтари” ташкил этилиб, унга киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш ишлари қизғин бормоқда.

Шу мақсадда Ўзбекистон “Адолат” СДП Зафаробод туман Кенгаши, Халқ депутатлари Зафаробод туман Кенгаши депутати Сирож Асланов партиянинг “Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи” лойиҳаси доирасида ҳудудларда иш олиб бормоқдалар. Хусусан, туман Кенгаши депутати С.Асланов томонидан тумандаги “Самарқанд” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи “Аёллар дафтари”га киритилган 15 нафар хотин-қизларга 50 тадан ҳомаки жўжалар тарқатилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан хотин-қизлар масалалари бўйича жорий этилган янги тизим, яъни “Аёллар дафтари” бугунги кунда ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлашга муҳтож, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ишсиз хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этишга хизмат қилмоқда.

Маҳмуд ХОЛБОЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

етакчи мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+