Аёллар фаоллиги жамият ривожининг муҳим омили

08.06.2022 15:06:25

Ўзбекистон «Адолат» СДП Музработ туман Аёллар қаноти Кенгаши томонидан тумандаги 21- сонли умумий ўрта таълим мактабида маҳалла хотин-қизлари иштирокида «Аёллар фаоллигини ошириш - жамият тараққиётининг муҳим омили» мавзусида тадбир ташкил этилди.Тадбирда партия туман Кенгаши ва Аёллар қаноти Кенгаши вакиллари, халқ депутатлари Музработ туман Кенгаши депутатлари, бошланғич партия ташкилоти аъзолари, партия фаоллари, мактаб ўқитувчи-педагоглари иштирок этди.

Тадбирда бугун хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш янада долзарб аҳамият касб этаётганлиги, айниқса, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш давр талабига айланганлиги эътироф этилди.

Тадбирда сўз олган партия фаоллари томонидан партиямиз томонидан хотин-қизларни гендер тенглиги бўйича кўплаб ишлар олиб борилаётганлиги, бу борада хотин-қизларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимларини ошириш, уларга ҳақ-ҳуқуқлари тўғрисида тўлиқроқ маълумотларни бериш, уларни ҳар хил зўравонликлардан асраш, келгусида бу каби салбий оқибатларни олдини олишни ўз олдимизга мақсад қилган ҳолда аёллар ва ёш қизлар ўртасида доимий мулоқотлар олиб борилаётганлигини, депутатларимиз билан биргаликда қонун ва қарорларнинг мазмун-моҳиятини етказиб бораётганлигини таъкидлаб ўтилди.

Муборак Мамадалиева, Халқ депутатлари Музработ туман Кенгаши депутати:

- Ўзбек аёлларига давлат бошқаруви соҳасида билим ва тажрибасини ошириши учун имкониятлар яратиб берилган.Жамиятда хотин-қизларимиз оилавий корхоналар ташкил қилиб, бизнес соҳасида ўз салоҳиятини намоён қилмоқдалар.Бундан ташқари, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари камситилишининг олдини олиш борасида ҳам эътиборга молик ишлар қилинмоқда. Мамлакатимиз Конституциясида ҳар бир инсоннинг яшаш, шахсий дахлсизлик, шаън, қадр-қиммат, шахсий ҳаётга аралашишдан ҳимояланиш, сўз, эътиқод эркинлиги, ўзига тегишли ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиш ҳуқуқи, шунингдек, жамият ва давлатни бошқаришда бевосита ёки ўз вакили орқали қатнашиш, касаба уюшмаларига, сиёсий партияларга аъзо бўлиш, ўз ҳуқуқларини рўёбга чиқариш мақсадида исталган жойга ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат этиш, мулкдор бўлиш, меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, дам олиш, ижтимоий таъминот олиш, малакали тиббий хизматдан фойдаланиш, билим олиш, маданият ютуқларидан фойдаланиш каби ҳуқуқлари белгилаб қўйилган. Ҳар бир шахсга Хотин-қизларнинг сиёсий ҳуқуқлари, сайловларда иштироки, парламентда ўз ўрнига эга бўлиши, бошқарув ва ҳокимият идораларида хизмат қилиши тўлиқ кафолатланган. Хотин-қизларнинг ҳар хил ижтимоий институтларининг мавжудлиги турли манфаат ва нуқтаи назарларни ифодалаш, эҳтиёжларни қондириш, муҳофазалаш имконини беради.

Тадбирда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш, гендер тенглиги, уларни зўравонлик, зулмдан ҳимоя қилиш шу билан бирга ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида ҳам тўхталиб ўтилди.

Тадбир қизғин-баҳс мунозараларга бой тарзда ўтди. Иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоб олдилар.

Зулфия Бобоназарова,

Ўзбекистон «Адолат» СДП Музработ туман

«Аёллар қаноти» Кенгаши фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+