Аёллар сайловда сиёсий саводхонлик билан қатнашадилар

19.10.2021 19:10:17

Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ барча жараёнларни миллий сайлов қонунчилиги ва халқаро сайлов стандартларига биноан очиқ, ошкора ва шаффоф ўтказиш мақсадида ташкил этилган халқаро медиа-холлда “Хотин-қизларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатлари ҳамда сайловларда уларнинг фаоллигини оширишнинг долзарб масалалари” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси, Марказий сайлов комиссияси раиси, Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари, сиёсий партияларнинг  хотин қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари, ОАВ ҳодимлари, журналист ва блогерлар иштирок этди.

Ушбу очиқ мулоқотда “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши марказий аппаратининг Аёллар ва ёшларнинг сиёсий фаоллигини ошириш бошқармаси бошлиғи Гулнисо Саидова “Хотин-қизларнинг бўлажак сайловларда фаол иштирокини таъминлашда сиёсий партияларнинг олдида турган долзарб вазифалар” мавзусидаги маърузаси билан иштирок этиб, партия томонидан сайловда амалга оширилаётган ишлар бўйича тўхталиб ўтди:

  • “Мамлакатимиз муҳим ижтимоий-сиёсий тадбир арафасида турибди. Партиямизнинг “Аёллар қаноти” аҳолининг, айниқса, хотин-қизларнинг сайловда фаоллигини оширишга ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Ҳозирда “Адолат” партияси аъзоларининг 227 345 нафарини яъни 47%ини хотин-қизлар ташкил этади. Биз уларнинг сиёсий фаоллигини юксалтириш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга оширмоқдамиз. Шу кунларда жойлардаги “Аёллар қаноти” фаоллари томонидан маҳаллаларда, корхона ва ташкилотларда, таълим муассасаларида “Сайлов қонунчилиги тарғиботи юзасидан хотин-қизлар ўқувларига старт”, “Адолат ғоялари ва номзоднинг сайловолди дастурини ташвиқот қилишда хотин-қизларнинг фаоллиги”, “Сайловолди ташвиқотда хотин-қизларнинг иштироки”, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида хотин-қизлар сайлов ҳуқуқларининг амалга оширилишини таъминлаш” каби мавзуларда тадбирлар ўтказилмоқда. Ушбу тадбирларда хотин-қизларга сайлов қонунчилиги, фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари, овоз бериш, шу жумладан, муддатидан олдин овоз бериш тартиби, уларнинг сайловда иштирок этиши аҳамияти соҳа мутаҳассислари томонидан тушунтирилмоқда. Бу саъй-ҳаракатлар, шубҳасиз, опа-сингилларимизнинг ҳуқуқий билимларини, уларнинг фуқаролик позициясини оширишга, Ватан келажагига дахлдорлик туйғусини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Партиямиз “Аёллар қаноти” ўз атрофида минглаб опа-сингилларимизни бирлаштирган. Улар бугун сайлов жараёнларида номзоднинг ишончли вакилларидан тортиб, партия кузатувчи ва ваколатли вакиллари сифатида тадбирларда, ОАВда чиқишларда фаоллик кўрсатмоқдалар.

  2019 йилги Парламент ва маҳаллий вакиллик органларига бўлиб ўтган сайловлар якунларига кўра, партиямиздан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган 24 нафар депутатдан 13 нафари яъни 59 %ни, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатларидан 100 нафарини (37%)ни, туман шаҳар депутатларини 222 нафарини (29,8 %),  Олий Мажлис қонунчилик палатаси хузурида ташкил этилган “Ёшлар парламенти” аъзоларининг 11 нафарини, партия  тизимида фаолият юритаётган ходимларнинг 115 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. Шу билан бирга, партиямиздан сайланган сенаторларнинг 3 нафари, яъни (35%) аёллардир.    Жорий йилги Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича партиямиз кузатувчиларининг 48% фоизи “Аёллар қаноти” фаоллари бўлиб, улар 24 октябрь куни 5160 та  сайлов участкаларида овоз бериш жараёнини кузатишади. Биз партиямиз сафида опа-сингилларимиз сони янада кўпайиши йўлида барча саъй-ҳаракатларни амалга оширдик. Зеро, бу партиямиз ғояларини, шу жумладан, хотин-қизларимиз манфаатлари ва нуқтаи назарларини давлат даражасида илгари суришда муҳим аҳамият касб этади.

-Сиёсий жараёнларнинг фаол иштирокчиси сифатида юртимизнинг барча хотин-қизларини жорий йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган сайловда фаол иштирок этишга чақириб қоламан” – дейди Г.Саидова.

Юқоридаги маълумотлардан келиб чиқиб, айтиш мумкинки, хотин-қизлар ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш орқали жамиятда гендер тенгликни таъминлаш энг устувор йўналишларимиздан бири ва партиямиз бу борада ҳамиша ўз принципларига содиқ қолган ҳолда танлаган йўлидан оғишмай олға бормоқда.

 

Додар ДОЛМУРОДОВА,

“Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши

Марказий аппарати бош мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+