Аёллар улуғланди

10.03.2021 15:03:54

Қишли-қировли дамлардан сўнг баҳор илиқлиги, нафасини соғинганлар қалбини шукуҳга тўлдириб, навбаҳорнинг илк дамлариданоқ ташриф буюрадиган нафосат айёми бўлмиш 8 Март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Самарқанд вилоятида жамият равнақига ўз самарали меҳнатлари билан ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ фаол хотин-қизларга “Мўътабар аёл” кӯкрак нишони ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Ана шундай хотин-қизлар ичида партиямизнинг фидоий, жонкуяр фаоли, Ургут туман Кенгаш раиси Замира Абдураҳмонова ҳам борлиги биз учун қувонарли.

Эътиборли жиҳати, Замира опа Абдураҳмоновани ушбу кўкрак нишонига сазовор бўлганлиги муносабати муборакбод этгани Ургут туман ҳокими Ботир Жабборов сафдошимиз хонадонига ташриф буюриб байрам билан табриклаб  совғалар улашди. Туман ҳокими Ботир Жабборов Замира Ҳамроқуловнани ушбу мукофотлар билан қутлаб оилавий бахт, сиҳат - саломатлик,  келгусидаги ишларига улкан зафар ва муваффақиятлар тилади.

Биз ҳам сафдошимиз Замира опага фаолиятида улкан зафарлар тилаган ҳолда, “Мўътабар аёл” кўкрак нишони муборак бўлсин, деб қоламиз.

“Адолат” СДП Самарқанд вилояти Кенгаши

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+