Аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш-муҳим масала

22.04.2022 09:04:15

Ўзбекистон "Адолат" СДП Узун туман Кенгаши томонидан тумандаги 5-сонли МТТ бошланғич партия ташкилотида “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш муҳим вазифа” мавзусида  давра суҳбати ташкил этилди.         

Тадбирда партиянинг туман Кенгаши ва “Аёллар қаноти” Кенгаши вакиллари, депутатлар, БПТ аъзолари ва мактабгача таълим ташкилоти ходимлари қатнашдилар.

Тадбирда сўзга чиққанлар “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Президентимизнинг 2019 йил 7 мартдаги “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва ушбу йўналишда олиб борилаётган ишлар юзасидан тушунчалар беришди.

Шунингдек, мамлакатимизда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишдаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида мазкур Қонун ва қарор қабул қилинган. Унда давлат сиёсатининг асосий йўналишлари сифатида гендер сиёсати, давлат дастурлари ҳамда стратегияларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, тазйиқ ва зўравонликка қарши муросасизлик муҳитини яратиш, жамиятда бу борада ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириш, қонунийликни мустаҳкамлаш, самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмларни яратиш каби муҳим вазифалар белгилангани хусусида ҳам таъкидланиб ўтилди.

Зулайхо Хўжамқулова, БПТ раиси, партия туман “Аёллар қаноти” Кенгаши фаоли:

- Аёл зоти уни қанчалик эркаклар билан тенглаштиришга уринмайлик, ўзининг нозик табиати, жисмоний кўмакка муҳтожлиги ва энг муҳими аёл-оналиги билан ажралиб тураверади. Шуни унутмаслик керакки, қадимдан жамиятимизда аёл, энг аввало, оила бекаси   сифатида тилга олинади. Демак аёлнинг оила, эр ва фарзандлар билан боғлиқ юмушлари бир маромга етгачгина, у ўзининг давлат ва жамият учун танлаган касби билан етарли даражада шуғуллана олади. Ҳаттоки, давлат органида муносиб лавозимларда туриб ҳам оиласида тазйиққа учраган аёллар йўқ эмас. Ушбу қонуннинг мақсади хотин-қизларни турмушда, иш жойларида, таълим муассасаларида ҳамда бошқа жойларда тазйиқлар ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга қаратилган. Ушбу соҳадаги муносабатларни тартибга солиш, шунингдек, тазйиқлар ва зўравонликдан жабрланганларни ҳуқуқий ҳамда ижтимоий ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш ҳам қонуннинг муҳим мақсадларидан бири ҳисобланади. Қонунда аёл ёки эркакларга бериладиган айрим имтиёзларни жинс бўйича камситиш деб баҳоламаслик кўрсатиб ўтилган. 

Давра суҳбати сўнггида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига  тегишлича жавоб олишди.

    

 Умида Мамажонова,

Ўзбекистон “Адолат”СДП Узун туман

“Аёллар қаноти” Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+