Бадиий гимнастика бўйича Жиззах шаҳар чемпионати ўтказилди

25.08.2021 10:08:34

Бугунги кунда мамлакатимизда  спортга бўлган эътибор давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан ҳисобланади. Ёш авлодни спортга жалб этиш, айниқса, хотин-қизлар спортини ривожлантиришни даврнинг ўзи талаб этмоқда. Шу мақсадда нафақат республикамизда, балки вилоятимизда ҳам хотин-қизлар спортига бўлган эътибор кучайиб, ҳатто чекка-чекка ҳудудларда ҳам спортнинг барча турлари билан шуғулланиш учун етарли шароитлар яратилмоқда.

Хусусан, бугун ҳам Ўзбекистон Республикасининг 30 йиллиги муносабати билан “Адолат” СДП Жиззах шаҳар Кенгаши, Жиззах шаҳар туризм ва спорт бўлими, Жиззах шаҳар болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорликда Жиззах шаҳар болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спортнинг бадиий гимнастика тури бўйича Жиззах шаҳар чемпионати ташкил этилди.

“Биз буюк юрт фарзандларимиз” шиори остида ўтказилган мазкур спорт мусобақасида 5-12 ёшгача бўлган қизлар ўзаро беллашишди.

Мусобақани очиб бериш учун сўзга чиққан партиянинг Жиззах вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Пўлат Ҳамзаев барчани мустақиллигимизнинг 30 йиллиги билан муборак этган ҳолда спортчиларга омадлар тилади.

Мусобақада ҳар бир қизалоқлар ўз имкониятларини тўла ишга солган ҳолда ўз иқтидорларини номоён қилишди.

-Ёш авлоднинг ўсиб-улғайиши йўлида амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари самараси ўлароқ шаҳримизда ҳам спортнинг барча турлари ривожланиб бормоқда, - дейди Жиззах шаҳар болалар ва ўсмирлар спорт мактаби деректори Н.Акрамов. - Мусобақаларга чемпион қизлар ва спорт усталарини таклиф қилаётганимиз ёшларни бефарқ қолдирмаяпти.

Мусобақа сўнгида ғолиблар партиянинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Шаҳноза СОАТОВА,

“Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

бош мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+