Бағрикенглик барқарорлик гарови

19.05.2022 12:05:51

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ҳамда Самарқанд вилояти Кенгаши томонидан Самарқанд шаҳри 59 - кўзи ожизлар интернат мактабида “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ҳамда Президент Шавкат Мирзиеёвнинг жорий йилнинг февраль ойида Самарқанд вилоятига ташрифида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда партия фаоллари олдидаги устувор вазифалар юзасидан  “Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик барқарорлик гарови” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Шу муносабат билан мактаб интернат ҳовлисида турли миллат ва элат вакилларини урф-одатлари, кийиниш маданиятини, Халқимизнинг қадимий анъаналарини намоён этувчи кўргазмалар ташкил этилди.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати, Самарқанд вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўлими, партиянинг Самарқанд вилоят Кенгаши, 59-сонли кўзи ожизлар мактаб интернати, вилоят халқ таълими бўлими, кенг жамоатчилик вакиллари, ОАВ вакиллари иштирок этган тадбирда Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ҳамда Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг февраль ойида Самарқанд вилоятига ташрифида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда партия фаоллари олдидаги устувор вазифалар, улар юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, фармонни кенг жамоатчилик муҳокамаси натижасида “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойили асосида асосан ишлаб чиқилган 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди. Еттита устувор йўналиш ва 100 та мақсаддан иборат бўлган Тараққиёт стратегиясининг барча йўналишлари аҳоли фаровонлиги, инсон қадрини улуғлаш ғояси мужассам этилган бўлиб, унда ҳалқимизнинг фаровонлигини янада ошириш, иқтисодиёт тармоқларини трансформация қилиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш, фаол фуқаролик жамиятини шакллантириш каби қатор янги марраларни забт этиш кўзда тутилган.

Ушбу устувор вазифаларни амалга ошириш борасида Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан чора-тадбирлар режаси  ишлаб чиқилган. Хусусан, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларга, хотин-қизлар ва ёшларнинг қонуний ҳуқуқларини таъминланишига кўмаклашиш, лозим бўлганда соҳага доир қонунчиликка киритиш учун таклифлар тайёрлаш, соҳага дахлдор жараёнлар устидан қатъий партиявий ва депутатлик назоратини ўрнатиш кўзда тутилган. Шунингдек, “Бир адолатчи юз аёлга ҳимоячи”, “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли”, “Бир ойда бир иш ўрни”, “Таълим сифати партия нигоҳида”, “Тозалик соғлом ҳаёт мезони” каби бир қатор партиявий лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган.

Шунингдек тадбир давомида Президент Шавкат Мирзиёевнинг вилоятимизга ташрифи чоғида Самарқанд шаҳридаги 59-кўзи ожизлар мактаб интернати жамоаси билан учрашувида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан ҳам яқиндан танишилди. Мактаб интернат тарбияланувчилари билан дўстона учрашув ташкил этилди. Мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган кўй-қўшиқ ҳамда бадиий чиқишлари тадбирга ўзгача завқ бағишлади. Тадбир сўнгида мактаб интернат кутубхонасига фойдаланувчилар учун Брайл алифбосидаги бадиий адабиётлар тақдим этилди. Тадбирда фаол иштирок этган ёшларга партиянинг эсдалик совғалари ҳамда ташаккурномалари топширилди.

 

"Адолат" СДП Самарқанд вилояти Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+