“Бахтимиз - Қомусимиз”

08.12.2023 16:12:44

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллигига бағишланган тантаналар тумандаги барча таълим муассасалари қатори Самарқанд ихтисослаштирилган санат мактаб интернатида ҳам кенг нишонланди.

Айниқса, мактабнинг иқтидорли ўқувчилари иштирокидаги “Бахтимиз- Қомусимиз” деб номланган маданий-маънавий тадбир ўзига хос аҳамият касб этди.

Ўқувчилар томонидан ижро этилган саҳна кўринишлари, шеър ва қўшиқларда обод Ватан қадри, эркинлигимиз ва бахтимиз кафолати ёрқин акс этди. Шу куннинг ўзида “Адолат” социал демократик партияси Пастдарғом туман Кенгаши билан биргаликда, “Яшил макон” умумхалқ лойиҳаси доирасида, янги дарахт кўчатлари ўтказилиб, мактаб фаоллари томонидан мактаб атрофи ва ҳудуди ободонлаштирилди.

Гулфинисо Қўчқорова,
Халқ депутатлари Пастдарғом туман Кенгаши депутати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+