Байрам арафасида онахонларнинг ҳолидан хабар олинди

18.03.2022 10:03:38

Савоб ишни ҳар ким ҳар куни қилиши керак зеро, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, хайр-саховат ва шукроналик туйғулари халқимизнинг маънавий ҳаёти, миллий қадрияти сифатида анъаналаримизнинг ажралмас қисми бўлиб келган. Инсонийлик фазилатларининг энг эзгуси ҳам одамларга яхшилик улашишдир.

Ана шундай эзгу амалларни ўзига одат қилган юртимиз ёшларидан бири, Мўйноқ тумани «Жайхун» маҳалла фуқаролар йиғинининг «Ёшлар етакчиси» ва партия Мўйноқ тумани Кенгашинг «Ёшлар қаноти» аъзоси Азамат Ажимов. «Ёшлар етакчиси» Азамат Ажимов ўз маҳалласида яқинда иш бошлаган бўлсада, ўз ўрнида аҳоли билан самарали мулоқотга кириша олди десак адашмаган бўламиз.

қорақалроқ2

Бугунги кунда ҳеч бир инсон эътибордан четда қолмайди айниқса, хотин-қизлар ҳамда ёшлар учун алоҳида имкониятлар эшиги очилган. «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари» ушбу сўзимизнинг яққол мисоли бўла олади. 

Юртимизнинг ҳар бир гўшасига гўзал баҳор табиати билан бирга халқимизнинг энг севимли Наврўз умумхалқ  байрами ҳам кириб келмоқда. Ушбу муносабат билан «Ёшлар етакчиси» Азамат Ажимов ўз маҳалласидаги ёши улуғ онахонларнинг ҳолидан хабар олиб, байрам билан табриклаган ҳолда, азиз онахонларнинг дуоларини олди.

 

Альбина ИНИЯТОВА,

«Адолат» СДП Мўйноқ тумани Кенгаши раиси.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+