Байрам табриги!

07.03.2024 12:03:01

Мунис ва муҳтарама онахонлар!
Қадрли опа-сингиллар!

Сизларни эзгулик ва гўзаллик байрами бўлган, 8 март Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий муборакбод этаман.
Аёлларимиз тенгсиз латофат ва нафосат соҳибаси, эзгулик ва фидоийлик рамзи, хонадонларимизнинг файзу фариштасидир. 
Айни шу кунларда Сиз, муҳтарама аёлларимиз шаънига қалбимиз тўрида бўлган энг самимий, энг олижаноб сўзларни, ҳурмат ва эҳтиром, меҳр-оқибат, севги ва садоқат туйғуларини изҳор этиш учун яна бир имконият туғилади.
Сизларни ўзингиз каби чиройли ва дилбар байрамингиз билан табриклар эканман, барчангизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий тинчлик-хотиржамлик, хонадонларингизга файзу барака тилайман. Фарзандларингиз ва яқинларингиз бахтига, элу юртимиз бахтига ҳамиша омон бўлинг, азиз аёллар!

Ҳурмат ва эҳтиром ила,
"Адолат" СДП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Мухаррам Дадахўжаева Эсонуллаевна

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+