Байрам тадбири мароқли ўтди

30.05.2024 18:05:26

1июнь- «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан Ўзбекистон «Адолат» СДП Хоразм вилоят ҳамда Янгиариқ туман Кенгаши, Ўзбекистон «ВEТEРАН» жангчи-фахрий ва ногиронлари Хоразм вилоят бўлими ҳамда Янгиариқ туманидаги 12 сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳамкорлигида мазкур муассасада партия томонидан ҳаётга татбиқ этилган «Меҳр карвони» шиори остида «Болаларга беринг, дунёни» мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирга партия фаоллари, депутатлари, жангчи-фахрийлар ҳамда мазкур муассасада тарбияланаётган болажонлар ва тарбиячилар иштирок этишди.

Тадбирни мазкур ДМТТ мудираси, партия фаоли Гулнора Собирова кириш сўзи билан очиб, тадбир мақсади билан таништирди ва болажонларни байрам билан табриклади.

Сўзга чиққан партия фаоллари Давлатимиз томонидан келажак авлод, таълим соҳасини ислоҳ қилиш ҳамда соҳа ходимларига яратилаётган имкониятлар ва қаратилаётган эътибор хусусида сўз юритишди.

Болажонларнинг саҳна кўринишлари, шеър ва қўшиқлари, жозибадор рақслари иштирокчиларга байрамона кайфият улашди.

Сафдошимиз Гулнора Собирова Ўзбекистон «Ветеран» жангчи — фахрий ва ногиронлари бирлашмасининг «Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун» медали билан тақдирланди.

Байрамона тилаклар, фикр ва мулоҳазалардан сўнг болажонларга байрам совғалари улашилди.

Воҳада байрамона тадбирлар давом этмоқда.

Замира АБДУЛЛАЕВА,
«Адолат» СДП
Хоразм вилоят Кенгаши
Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+