Барча саъй- ҳаракатлар инсон қадри учун

01.07.2022 11:07:31

Конституциямизда жамоатчилик томонидан асосий қонунда ҳар бир шахс қулай меҳнат шароитида ишлаш, меҳнати учун муносиб ҳақ олиш, ҳуқуқини мустаҳкамлаш, меҳнатга ҳақ тўлашда энг кам миқдорини инсоннинг ўзи ва оиласининг ҳаёт кечириши учун етарли бўлишини белгилаш кераклиги билдириб ўтилган.

Бунда Конституцияда меҳнат қилиши кенгайтирилиши ҳар бир инсон учун кенг имкониятлар очади. Ишчининг меҳнати учун олаётган нақд ҳақи нафақат ўзи балки унинг оиласи учун ҳам етарли бўлиши кераклигини алоҳида белгиланиши, шарқ мамлакатлари ҳисобланиши Ўзбекистоннинг оила муқаддаслиги эътибори юксак эканини кўрсатади. Чунки ғарб мамлакатларида фарқли равишда бизда индивидуализм эмас балки жамовийлик биринчи ўринда туради. Ушбу таклиф давлатнинг меҳнаткашлари соғлигига зарар етказмайдиган шароитлар яратиб берилиши учун ғамхўрлик қилинишини англатади. Янгиланаётган конституциямизга ушбу таклифни эшитиб аввало "Инсон қадри» учун амалга оширилаётганлигига яна бир бора амин бўлдим. Бундай ўзгаришларнинг киритилиши ишчиларнинг меҳнат шароитлари яхшиланишига ойлик иш ҳақининг адолатли тайинланишига йўл очади деб ўйлайман.

Саодат  МАШАРИПОВА

"Адолат" СДП Боғот туман

 Кенгаши "Аёллар қаноти" раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+