Барча тадбиркорлик субъектлари диққатига!

29.03.2024 17:03:03

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Марказий аппарати иш фаолиятида зарур бўлган қуйидаги моддий-техник воситаларни харид қилиш бўйича ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ:

Эслатма! Жадвалда кўрсатилган маҳсулотлар учун танлов жорий йилнинг 16 апрель куни соат 15:00 да партиянинг Марказий аппарати биносида бўлиб ўтади.

Барча маҳсулотларда буюртманинг рақами, ишлаб чиқарувчининг маълумотлари, ишлаб чиқарилган жойи, сони ва бошқа қонун талабларидаги маълумотлар бўлиши шарт.

Танловда иштирок этишни истаган тадбиркорлар томонидан тижорат таклифлари «Адолат» СДП Марказий аппарати биносида жойлашган танлов комиссиясига жорий йилнинг 15 апрель куни соат 18:00 гача муҳрланган конвертларда топширилиши шарт.

Тижорат таклифларида техник-воситаларнинг ўрнатиб берилиши ва камида бир йиллик кафолат муддати кўрсатилиши шарт. Сифати талабга мос келмаган ва сифат комиссияси қабул қилмаган техник-воситалар учун пул тўланмайди.

Молиялаштириш манбаи: бюджетдан ташқари маблағлар, келгусида маблағларнинг сарфланиши бўйича Ҳисоб палатасининг текшируви бўлиб ўтиши белгиланган.

Танлов вақтида қуйидаги даъвогарларнинг танлов комиссияси томонидан таклифлари кўриб чиқилмайди ва иштирок этишларига йўл қуйилмайди.

- қайта ташкил этиш, тугатилиш ёки банкротлик босқичида бўлган;

- барча зарур ҳужжатларни белгиланган муддатда тақдим этмаган;

- илгари тузилган шартнома (битим)лар бўйича қабул қилинган мажбуриятларни зарур даражада бажармаган;

- танлов эълон қилингунга қадар таъсис этилганига 6 ой бўлмаган;

- буюртмачи билан суд ёки ҳакамлик муҳокамасида иши кўриб чиқилаётган.

Эслатма! Тижорат таклифлари билан бирга корхона-ташкилотнинг лицензия ва гувоҳномалари тадбиркорлик субъекти томонидан тасдиқланиб, муҳрланган конвертга солинган ёпиқ ҳолатда ҳамда тадбиркорлик субъектининг юридик манзили, телефон рақамлари кўрсатилиб, «Адолат» СДП Марказий аппаратига тақдим этилиши шарт. Тижорат таклифлари конвертга солиниб муҳрланган ёпиқ ҳолатда тақдим этилган, корхона-ташкилотнинг лицензия ва гувоҳномалари тадбиркорлик субъекти томонидан тасдиқланмаган ҳамда тадбиркорлик субъектининг юридик манзили, телефон рақамлари кўрсатилмаган ҳолда тақдим этилган бўлса, бундай тижорат таклифлари танлов комиссиясига киритилмайди. Танловда ғолиб деб топилган тадбиркорлик субъекти уч иш куни ичида ўзбек тилида шартнома бериши шарт.

Мурожаат учун: (71) 288 42 08 (111), (93) 202 14 04, (91) 265 93 96.
Комиссия котиби: K.Mirzabayev

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+