Бекободдаги боғчалар чиндан ҳам бўм-бўшми?

26.05.2021 10:05:35

Бекободлик журналист М.Бойматовнинг “БеХабарлар” телеграм саҳифасидаги хабарга кўра, Бекобод туманидаги 28 та мактабгача таълим ташкилотларининг омборлари бўшаб болаларга таом тайёрлагани маҳсулот қолмаганлиги, шунингдек, боғча мудиралари дўконлардан қарзга маҳсулот олганлиги, қарзлар кўпайиб кетгани сабабли бугунги кунда дўкондорлар томонидан насияга савдо қилинмаётганлиги интернет фойдаланувчиларига хабар қилиниб, кенг муҳокамаларига сабаб бўлди.

Мазкур ҳолатга аниқлик киритиш ва вазиятни ўрганиш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилоят Кенгаши фаоллари томонидан ушбу масала бўйича ўрганиш олиб борилди.

Ўрганиш жараёнида туман мактабгача таълим бўлимига ташриф буюрилиб, Бўлим мудири Б.Қурбонов билан суҳбат ўтказилди.

Б.Қурбонов томонидан мазкур ҳолат сунъий равишда уюштирилиб, айрим ҳисобчиларнинг ўз ишига масъулиятсизлиги, шахсий манфаатларини устун қўйишлари туфайли бутун тизим номини булғашга сабаб бўлаётгани таъкидланди. Айни пайтда барча мактабгача таълим ташкилотларида озиқ-овқат маҳсулотлари етарли бўлиб, 24 майдан бошлаб дон маҳсулотларига ҳам етказиб берилиши йўлга қўйилди.

Ҳозирда туман мактабгача таълим бўлими молиявий-хўжалик фаолияти аудит текширувидан ўтказилаётгани маълум бўлди.

“Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+