Бемор болалар ҳаётини сақлаб қолиш – олийжаноб фазилат

08.12.2022 09:12:15

Жомбой туман тиббиёт бирлашмасида «Бор меҳримиз сенга, болажон!» шиори остида беғараз донорлик акцияси ўтказилди. «Адолат» социал-демократик партияси туман кенгаши томонидан ташкил этилган тадбир инсонпарварлик ва меҳр-шафқат каби эзгу қадриятларни ўзида жамлагани билан аҳамиятлидир.

Тадбирда шифокор-ҳамширалар, туман спорт бўлими, туман «Халқ банки» филиали ходимлари ҳамда туман кенгаши депутатлари фаол иштирок этди. Вилоят қон қуйиш маркази врач-биологлари донорларни тиббий кўрикдан ўтказиб боришди.

– Хайрия акцияси тиббий-ижтимоий ёрдамга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш, беморлар ҳаётини сақлаб қолиш, шунингдек, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини тарғиб қилишга қаратилган, – дейди вилоят қон қуйиш маркази биологик-назорат бўлими мудири З.Қосимова. – Тадбир қон плазмаларининг мавжуд базасини бойитишга ҳам хизмат қилади.

 

Комила УМАРОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП Жомбой туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+