Бемор болалар учун кўчма арча байрами ташкиллаштирилди

27.12.2023 15:12:48

Янги йилда арча атрофида ўйнаш, Қорбободан совға олиш барча болаларнинг орзуси. Ҳатто саломатлиги сабаб шифохонада ётган фарзандларимиз учун ҳам бу қизиқ.
“Адолат” СДП Андижон вилояти Кенгаши фаолларини байрам арафасида ана шундай эзгу мақсад  вилоят кўп тармоқли болалар шифохонасига бошлади. Андижонлик “Адолат"чилар томонидан шифохонада “Янги йилни янги орзулар билан” шиори остида кўчма арча байрам тадбири ташкил этилди Шифохонада даволанаётган болажонларнинг кўнгли қувончга тўлди, байрам совғалари уларни соғлом ҳаётга бўлган ишончини оширди.

Оқибат Каримова, бемор боланинг онаси:
-Фарзандимни бугунги қувончини кўриб кўзларим ёшланди. Бир неча кундирки шифохонада. Кўнглини қандай олишни билмаётгандик. Байрам тадбиридан сўнг шеър айтиб, рақсга тушгиси келаётганини кўриб ташкилотчиларга раҳмат айтдим.

Партиядошларимизнинг хайрли ташаббуси қанот ёзди. Жойларда шу каби тадбирлар давом этмоқда.

“Адолат” СДП
Андижон вилояти кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+