Бемор болаларга ҳаёт бағишлаш истагида

04.12.2023 13:12:20

     Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан ҳар йили 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун арафасида анъанавий тарзда “Бор меҳримиз сенга, болажон” шиори остида беғараз донорлик акцияси ўтказиб келинмоқда


     Жорий йил ушбу акция еттинчи маротаба “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси қон қўйиш марказида ҳам бўлиб ўтди. Акцияни ташкил қилишдан асосий мақсад, тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш, инсонларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини кенг тарғиб қилишга қаратилган.


     Тадбирда "Адолат"СДП Қорақалпоғистон Республикаси ва туман шаҳар Кенгашлари ходимлари ва депутатлари, шу билан бирга Олий таълим даргоҳларининг устоз ва талабалари, Ички ишлар органи, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Миллий гвардия ходимлари ва кўнгилли фуқаролар қатнашишди. Акция тўғрисида жамоатчилик ўртасида олдиндан тарғибот ишлари олиб борилгани сабабли, бемор болаларга ҳаёт бағишлаш истагидагилар ҳар йилгидан кўп бўлди.

''Адолат'' СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
Матбуот Хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+