Бемор болажонларга меҳр улашилди

11.06.2024 09:06:16

Ўзбекистон «Адолат» СДП Хива туман Кенгаши томонидан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий- амалий тиббиёт маркази Хоразм филиалида даволанаётган болажонлар учун партиянинг «Меҳр карвони» лойиҳаси доирасида Хива туман Қўғирчоқ театри жамоаси билан ҳамкорликда маънавий-маърифий, маданий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда партиянинг Хива туман Кенгаши фаоллари, депутатлари, мазкур даво масканида даволанаётган болалар ва уларнинг ота — оналари, мазкур муассаса ходимлари иштирок этишди. Турли ҳангомаларга бой, тарбиявий аҳамиятга эга бўлган томошалар, қизиқарли ўйинлар, саҳна кўринишлари болажонларга кўтаринкилик бағишлади.

Муҳаббат Атаханова, бемор болажон Мақсуда Сафаровани онаси:

  • Фарзанд бетоб бўлса ота-она учун ундан қийини бўлмаса керак. Бундай пайтда меҳрга, ширин сўз ва далдага муҳтож бўларкансан. Партия фаоллари, Қўғирчоқ театри санъаткорлари шифохонага келиб кўнгилларимизни тоғдек кўтаришди. Болажонларимиз қўғирчоқ театри ўйинларини мириқиб томоша қилишди. Ташкилотчиларга раҳмат.

Бир сўз билан айтганда, партиямиз фаоллари томонидан амалга оширилаётган бу каби саховат амаллари мамлакатимизда инсон қадрини улуғлашга хизмат қилиши билан аҳамияти каттадир.

Шукурой МАДАМИНОВА,
«Адолат» СДП
Хива туман Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+