"Бештом" МФЙда очиқ мулоқот ўтказилди

09.03.2022 11:03:11

“Адолат” СДПнинг сайловолди дастурида белгиланган вазифалар халқ манфаати ва фаровон турмушига қаратилганлиги билан аҳамиятли. Ўз ўрнида нафақат партия фаоллари балки, депутатлик корпуслари ҳам адолатли жамият қуриш тарафдори сифатида, инсон меҳнатини қадрлаган ҳолда, дастуримизда белгиланган вазифаларни сидқидилдан амалга оширишда масъулият билан ёндашиб келмоқда.

Ана шундай халққа кўмаклашиш йўлида астойдил енг шимарган “Адолат” СДПдан сайланган Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгаши депутатлик гуруҳи томонидан Амударё туманидаги "Бештом" МФЙ биносида аҳоли муммоларини ўрганган ҳолда, фуқаролар билан учрашув ташкил этилди.

Партия томонидан мазкур мулоқотлар чоғида муаммоларга тезкор ечим топиш мақсадида тегишли соҳа вакиллари ва масъуллар жалб қилинган ҳолда, "Бештом" маҳалла фуқаролари йиғини раиси Озод Сейтимов, туман ҳокими ёрдамчиси Жасур Ерметов ва Ёшлар ишлари агентли етакчиси Ҳусан Аширбаевлар учрашувда иштирок этишди.

Мулоқотлар чоғида аҳоли қийнаб келаётган ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги мавжуд муаммолари ва мурожаатлар тингланиб, тегишли мутасаддилар иштирокида кўриб чиқилди.

бештом 1_1

Жумладан: Амударё тумани "Бештом" маҳалла фуқаролари йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро Бозоргул Сапарова ичимлик сувини тозалаш ускунасини харид қилмоқчилиги лекин маблағ билан боғлиқ муаммоси борлиги, Ўрозбика Ўтамуратова оилавий тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун кредит олиш истагида эканлигини билдирди. Ўрозимбат Сапарниязовнинг ер олиш бўйича қилган мурожаати эшитилди. Мазкур мурожаатлар асосида тегишли масъуллар томонидан Бозоргул Сапаровага ичимлик сувини тозалаш ускунасини олиб бериш ва Ўрозбика Ўтамуратовага оилавий тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун имтиёзли кредит ажратиладиган бўлди. Ўрозимбат Сапарниязовнинг ер олиш бўйича мурожаат юзасидан ер майдони аукцион орқали ажратилиши ва бу борада белгиланган тартиб-қоидалар ҳақида ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Аҳоли томонидан кўтарилган яна бир муаммоли масалалардан бири фуқароларнинг ерларини суғоришда фойдаланадиган ички умумий ариқ бўйлари кўмилиб қолганлиги ва ерларини суғоришда сув таъминоти бўйича анча муаммоли ҳолатлар борлиги таъкидланди. Депутатлик гуруҳи томонидан мурожаат жойида ўрганилиб, ҳомийлик ҳисобидан техника ёрдамида аҳолининг чиқинди тўпланиб қолган ички ариқлари тозаланиб сув келиши учун йўл очиб берилди.

Шундан сўнг “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи томонидан маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи кам таъминланган ва имконияти чекланган фуқаролар Қурол Бекенов, Флора Холбаева, Нодира Жуманиязова, Гуласал Камалова ва Гулбаҳор Холимбетоваларнинг ҳолидан хабар олинди. Ва беғараз ёрдам сифатида, ўз маблағлари эвазига рўзғор учун зарур хом-ашёлар харид қилиниб эҳтиёжманд оилаларга тарқатилди.

Натижали иш фаолиятидан мамнун бўлган сайловчилар ўзлари сайлаган депутатлари ва амалга оширилаётган ишлардан миннатдор бўлишди.

 

Мансур УРАЗБАЕВ,

Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгаши депутати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+