Бештолда меҳнат байрами

15.03.2024 10:03:55

Наврўз гўзаллик ва яратувчилик айёми. Байрам арафасида ободонлаштириш ишлари билан бир қаторда мевали ва манзарали кўчатлар экиш анъанага айланган. Ўзбекистон “Адолат” СДП Жалақудуқ туман кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган “Адолат”дан ҳар бир ёшга бир кўчат!” акцияси айни шу мақсадга қаратилди.
Тумандаги Бештол маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ёш сафдошларимиз тенгдошларини яратувчилик ҳаракатига чорладилар. Биринчи навбатда кўча ва хонадонлар маиший чиқиндилардан тозаланди, сув йўллари равон ҳолга келтирилди.
Барнохон Бозорова, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жалақудуқ туман кенгаши раиси:
- “Ёш адолатчилар”нинг бу ташаббусини жамоатчилик ҳам қўллаб-қувватлади. Она табиатимизни бойитиш мақсадида кўчат етиштирувчи боғбонлар 200 тупдан ортиқ мевали кўчатлар тақдим этди, яна шунча манзарали кўчатлар олиб келинди.
Ташаббускор ёшлар билан шу куни Бештолда меҳнат байрами бошланди. Бу ҳаракат Наврўз байрамига қадар давом этади.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+