Билдирилган ишонч – бу масъулият!!!

25.05.2022 09:05:13

Бугун  Ўзбекистонда яшаш, меҳнат қилиш ва янгидан-янги чўққиларни забт этиш учун ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Бу юртда инсон қадрининг шундай улуғланиши ҳар бир инсонни янада самарали меҳнат қилишга, давлатимиз ривожига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшишга бўлган иштиёқини оширади. Айниқса, қилинган меҳнат баҳоланиб, тақдирланиб борар экан бу ходимнинг кучига куч,  ғайратига ғайрат қўшади. Ўзбекистон “Адолат” СДП тизимида меҳнат қилаётган партия аъзоларини рағбатлантириш мақсадида “Адолат” кўкрак нишонининг таъсис этилганлиги, партиядошларимизнинг ўз ишига бўлган меҳрини, шижоатини оширибгина қолмасдан, уларнинг зиммасига алоҳида масъулият ва жавобгарлик юклайди.

Партиямиз етакчиси- Баҳром Абдуҳалимов раҳбарлигидаги партиядошларимизнинг 13-14 май кунлари Хоразм вилоятига ташрифи мобайнида, мен  ҳам “Адолат”  кўкрак нишонига лойиқ деб топилдим. Менга билдирлиган бундай ишонч, келажакда ўз ишимга нисбатан фидойилик, ҳар жабҳада фаоллик ва ташаббускорлик, бор куч ва имкониятларимни сафарбар этишда пойдевор вазифасини бажаради.

Бобур Мамиров

“Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+