Билдирилган юксак ишонч учун  ̶  мамнун ва миннатдормиз

25.02.2022 14:02:44

Муҳтарам Президентимиз Қорақалпоғистонга бўлган ташрифнинг кунинг иккинчи ярмида Нукус шаҳридаги жойлашган “Чимбой гузари” маҳалласида бўлиб, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишди.

Мазкур Нукус шаҳридаги “Чимбой гузари” маҳалласи яқин 2000-йилларда барпо этилган ва бу ердаги инфратузилмани яхшилаш масаласи долзарб бўлиб, одамлар ноқулай шарт-шароитлар туфайли кўпгина қийинчиликлар дуч келган эди. ҳозирга кунда маҳалла аҳолиси 14 мингдан ошган ва давлатимиз раҳбарининг ташуббуслари билан ташкил этилган «Обод маҳалла» дастури доирасида электр энергияси, ичимлик суви ҳамда ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Муҳим жиҳатлардан яна бири маҳаллада ташкил этилган тўқимачилик корхонаси бўлиб, унда 300 дан ортиқ хотин-қизлар иш билан таъминланган. Юртбошимиз мазкур тўқимачилик корхонасининг иш фаолияти билан яқиндан танишган ҳолда, тадбиркор билан самимий суҳбат ўтказди.

қорақалпоқ32_1

- Маҳалладаги ўзгаришларни, сизларнинг ишли бўлганингизни кўриб, хурсанд бўлдим. Қўлида ҳунари бор аёлнинг кайфияти яхши, оиласи ҳам барқарор бўлади. Бундай ишларни ҳали кўп қилишимиз керак. Албатта, қийин бўлади. Лекин биз бир оиламиз. Бирлашиб, ҳамма режаларни амалга ошира оламиз, - деди Шавкат Мирзиёев.

Сўнгра давлатимиз раҳбари шу ердаги тиббий хизмат пунктини кўздан кечириб, Қорақалпоғистонда янги клиникалар қуриш, тиббиёт кластерлари ташкил этиш борасидаги режалари ҳақида гапириб ўтди.

Маҳалланинг “Кўктепа” кўчасидаги 8 та уй намунавий хонадонга айлантирилган. Ҳовлилар тартибга келтирилиб, иссиқхоналар қурилган. Президент улардан бири - Габит Жусупов хонадонида меҳмон бўлди.

- Кечадан бери Қорақалпоғистоннинг энг узоқ, энг оғир ҳудудларига бораяпиз. Ҳозир менга айтишди: Нукусда шароити ёмон яна еттита маҳалла бор экан. Уларни ҳам обод қилиш, йўлини, сувини, электрини тўғрилаш бўйича режаларни белгиладик, - деди давлатимиз раҳбари.

Муҳтарам Президентимиз Нукус шаҳрида бўлган ташрифларида салмоқли ютуқлар қаторида камчиликларга ҳам эътибор қаратиб, тадбиркорлик субъектлари, аҳоли саломатлиги, иш ўринлари ва зарур шарт-шароитлар борасида тегишли топшириқлар берди.

Мен ҳам ўз навбатида бугунги ташриф юзасидан қорақалпоқ халқига билдирилган илиқ фикрлар ва келгусида кутилаётган натижалар ҳамда ватан равнақи йўлида самарали меҳнат қилаётган барча ватандошларимизга билдирилган юксак ишонч учун бениҳоя мамнун ва миннатдорман.

Султан КАМАЛОВ,

Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+