“Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи” лойиҳаси – Бурунийда

22.04.2021 13:04:08

Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг «Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи» лойиҳаси доирасида хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг оила ва жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Айниқса, партиямиз томонидан хотин-қизларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш, иш билан таъминлаш, меҳнат ва ўқиш шароитларини яхшилаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этишга қаратилган ишлар самарали ташкил қилинмоқда.

Бу борадаги саъй-ҳаракатлар Ўзбекистон «Адолат» СДП Беруний тумани Кенгаши томонидан ҳам тизимли йўлга қўйилган. 

Ўтuан ҳафтада Беруний тумани Шаббоз қишлоқ оилавий поликлиникасида Халқ депутатлари Беруний тумани Кенгаши депутати, партиянинг «Аёллар қаноти» Кенгаши раиси А.Матчанова билан биргаликда «Аёлга эътибор - жамият келажагига эътибор» мавзусида хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганишга қаратилган учрашув ташкил қилинди. Учрашувга ушбу ҳудудда истиқомат қилаётган «Аёллар дафтари» рўйхатидаги бир гуруҳ хотин-қизларнинг иштироки таъминланиб улар билан суҳбатлар олиб борилди.

Очиқ мулоқот жараёнида хотин-қизлар томонидан 10га яқин мурожаатлар тушди ва ушбу мурожаатлар бўйича ҳуқуқий ва психологик маслаҳатлар берилди.

 

Сардорбек АБДУЛЛАЕВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Беруний тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+