“Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи” лойиҳаси - Мирзаободда

14.04.2021 17:04:52

28 ёшли Одина Ирисбекова Мирзаобод туманининг “Наврўз” маҳалласи, “Зомин” кўчасида истиқомат қилади. Афсуски у истиқомат қилаётган хонадон унинг ота-онасига тегишли. Яъни  70 ёшли бувиси Анор Худойбердиеванинг парвариши билан банд. Чунки у бир ёшу олти ойлик фарзанди Озодбек билан баъзи бир сабабларга кўра турмушидан ажраган. Демак у фарзандининг келажаги учун ҳам масъулиятни ўз зиммасига олган. Ушбу хонадонга халқ депутатлари Мирзаобод туман Кенгаши депутати Дилдора Холиқова билан биргаликда ташриф буюрар эканмиз, томорқага экилган резавор ва сабзавотларнинг  яшнаб турганига гувоҳ бўлдик.  

Одина билан суҳбат жараёнида  фарзандининг моддий таъминоти борасида қатор муаммоларга дуч келаётгани маълум бўлди. Яъни, маҳалладан олинадиган моддий ёрдам пулини олиши учун унинг шароити низом талабларига жавоб берсада халигача моддий кўмак олмаяпти. Бундан ташқари собиқ турмуш ўртоғи Отабек Ирисбековдан олинадиган  алимент пулини ундирувида ҳам муаммога дуч келди. Чунки  туман мажбурий ижро бюроси томонидан Одинага 610 минг сўм миқдоридаги алимент пуллари ўз вақтида ундириб берилмаяпти. Шу сабабли Одина кимдир тарафдан бериладиган моддий кўмакка қараб ўтиришни хоҳламаяпти ва икки сотихли майдондаги томорқасида иссиқхона ташкил қилиш ниятида. Деҳқончиликдан яхшигина хабари бор бу аёл учун тижорат банклари томонидан кредит маблағи ажратилса бўлгани. Ушбу оиланинг ёши кекса онахони Анор Худойбердиева билан ҳам ногиронликни белгилаш борасида муаммолар келиб чиққан эди.

Шу сабабли депутат Дилдора Холиқовага мурожаат қилишди. Натижада депутатнинг аралашуви билан ушбу масалага ижобий ечим топилиб, онахонга 1-гуруҳ  ногиронлик нафақаси тайинланди. Демак Худойбердиевлар хонадонидаги аёлларни ўйлантираётган масалаларга ечим топишда партия вилоят Кенгаши ва депутатлардан амалий ишлар талаб қилинмоқда. Шу куннинг ўзидаёқ  депутатлар томонидан тижорат банклари ва туман МИБга сўров юбориладиган бўлди. Лойиҳа якунида “Партия патронажи” томонидан Одина Ирисбековага партияга аъзолик гувоҳномаси ҳам топширилди. Энг муҳими ҳаётидаги синовли кунларда Одина каби ёлғиз, Анор опага ўхшаган жисмоний имконияти чекланган аёлларга сирдарёлик адолатчилар ҳимоячи бўладиган бўлди.

 

Маҳфират Худойбердиева

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят

Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+