“Бир адолатчи - юз аёлга ҳимоячи” лойиҳаси - Қоровулбозорда

23.06.2021 18:06:16

Халқимиз орасида ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, жамиятда ижтимоий тенглик ва адолатни қарор топтириш, қонун устуворлигини таъминлаш, аҳолининг сиёсий, ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида маҳаллаларда аҳоли муаммолари ўрганилиб, сиёсий ўқувлар ташкил этиб борилмоқда. Шунингдек, таълим ва тиббиётни янада чуқур ислоҳ этишда, оилалар учун муносиб турмуш шароитларини яратишда партия томонидан илгари сурилаётган мақсад, вазифалар долзарб аҳамиятга эгадир.

Қоровулбозор туманида Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Мамлакатимизда юз бераётган сиёсий, маданий-маърифий жабҳалардаги фаоллик ҳамда ислоҳотларимиз моҳиятини кенг тарғиб этиш, аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари билан яқиндан танишиш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДП Қоровулбозор туман Халқ депутатлари Кенгаши депутати М.С.Бобоназарова томонидан Имом Бухорий номли МФЙга қарашли “Ватанпарвар” кўчасида хонадонма-хонадон юриб, аҳоли муаммолари ўрганилди.

Мурожаатда қайд этилишича, ушбу кўчада яшайдиган ҳарбийлар аёллари вақтинчалик ишсизлиги, бунга сабаб турмуш ўртоқлари бошқа вилоятлардан шартнома асосида Қоровулбозор туманига келган. Ҳарбийлар аёллари томонидан ишсизликни бартараф қилиш тўғрисидаги мурожаатлар ўрганилиб, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига сўровнома юборилди. 

 

Нурали ЭШМУРОДОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қоровулбозор туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+