Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи

14.05.2024 11:05:19

Ургут тумани Қоратепа маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон «Адолат» социал демократик партияси Ургут туман Кенгаши фаол партия аъзолари билан биргаликда, «Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи» лойиҳаси доирасида «Хотин-қизларни зўравонликдан ҳимоялаймиз» мавзусида давра суҳбатини ташкил этди.
Тадбирда Ургут туман Кенгаши «Аёллар қаноти» фаоллари сўзга чиқиб, қонунларимизда ҳар қандай зўравонликка нисбатан жазо белгиланганлиги, ҳеч ким инсон, айниқса аёл шаънини оёқ ости қилишга, уни таҳқирлашга ҳаққи йўқ эканлиги, жамиятда хотин-қизлар фаоллигини ошириш, уларнинг оила ва жамиятдаги ролини кучайтириш, хотин-қизларни давлат бошқаруви ва сиёсатга фаол жалб этиш, энг асосийси зўравонликларнинг барча кўринишларидан, таҳдидлардан ҳимоялашга ҳаммамиз бирдек масъул ва жавобгар эканлигимизга алоҳида тўхталиб ўтди.

 

Замира Абдураҳмонова,
«Адолат» СДП
Ургут туман Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+