Бир маконнинг дўсту биродаримиз...

14.03.2024 13:03:40

Ўзбек–қирғиз-тожик халқлари асли илдизи бир бўлган халқлардир. Улар бир дарёдан сув ичиб, қўни–қўшни, қавму қариндош, қуда–анда, дўсту биродар бўлиб, аҳил ҳаёт кечириб келишмоқда. Юртимизда истиқомат қилувчи 130 дан зиёд миллат вакиллари миллатидан, динидан, ирқидан ва эгаллаб турган мавқейидан қатъи назар тенг шароит яратилган.
Бугунги кунда Ўзбекистонда 300 минг нафарга яқин қирғиз миллатига мансуб аҳоли истиқомат қилмоқда. Бошқа миллий маданий марказлар қатори, қирғиз миллий маданий марказида ҳам қирғиз маданияти, анъаналари, урф-одатлари ва тилини ривожлантириш мақсадида халқ оғзаки ижодиёти, миллий ва жаҳон маданиятининг гавҳари бўлмиш “Манас” достонига катта эътибор қаратилмоқда.


Республика миқёсида қирғиз тилида 56 та мактаб фаолият юритаётган бўлса, уларнинг бири Фарғона туманидаги 25-сонли умумий ўрта таълим мактабидир. Мактаб ўқувчилари турли фан олимпиадаларида фаол иштирок этиб, ўз иқтидорларини намоён этиб келмоқдалар.
Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутати Назиржон Исақов мактаб жамоаси билан учрашиб, партиянинг “Эркинлик, Бирдамлик, Тенглик бош мақсадимиз” лойиҳаси доирасида маънавий-маърифий тадбир ташкил этди.
Самимий мулоқотлар давомида иштирокчилар Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзлари учун кўрсатилаётган ғамхўрликлардан миннатдорлигини билдирдилар. Шунингдек, жамоа аҳли бундан кейин ҳам юртимизнинг гуллаб-яшнаши, икки давлат ўртасида турли соҳаларда алоқаларнинг ривожланишига аъло ўқишлари ва ҳалол меҳнатлари билан ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшишда давом этишларини билдирдилар.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+