Бир нуроний ўн ёшга масъул

22.11.2023 10:11:02

Маълумки, “Президентимизнинг “Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 11.03.2023 йилдаги ПҚ-92-сон қарори қабул қилинган эди.
Мазкур қарор кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳаётини юқори даражага кўтариш ва ижтимоий фаолликларини янада оширишга қаратилган.
“Бир нуроний ўн ёшга масъул” тамойилига мувофиқ ёшлар ҳар бир маҳалладаги ҳаётий тажрибага эга бўлган замонавий фикрлайдиган, фаол нуронийларга бириктирилган.

Бундан ташқари, муаммоли оилаларнинг ҳар бирига “Кексалар маслаҳати” бир нафардан аъзолари жалб этилган. Бухоро шаҳридаги муҳташам “Саҳид Зарафшон” меҳмохонасида “Бир нуроний ўн ёшга масъул” кўрик-танловининг Республика босқичи бўлиб ўтди . Тадбирда ёшларга маънавий озуқа бериб келаётган зиёлилар ва нуронийлар ўз фаолиятининг намунавий даражага кўтарилганини намоён эта олишди. Ёшлар тарбиясида кекса авлод вакилларининг ўрни нечоғли аҳамиятга эга эканини ҳаётий воқеалар билан кўрсатишди.
Саҳнага биринчи бўлиб чиққан кекса авлод вакилларининг ҳали ҳам барқарор шижоатларини кўриб тўғриси ўзимга куч олгандек бўлдим. Уларнинг тажрибаларидан кенг фойдаланиб, дуоларини олиш, қадриятлар ва анъаналаримизни англашдек фазилатларни ёш авлод онгу шуурига сингдириш муҳимлигига яна бир бор амин бўлдим.
Бухорода бўлиб ўтган “Бир нуроний ўн ёшга масъул” Республика босқичида жойларда нуронийларимизнинг ёшлар билан қай даражада аҳилликда ишлашаётганининг гувоҳи бўлинди, “-деди” Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раҳбари Самойиддин Ҳусенов.

Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда фахрийлар кенгаши масъуллигида тузилган ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан иштирокчи нуронийлар томонидан уларнинг чиқишлари баҳоланиб борилди. Натижаларга кўра, кўрик-танловнинг Республика босқичида Бухоро вилояти биринчи, Тошкент шаҳри иккинчи ва наманганлик нуронийлар учинчи ўринга сазовор бўлишди.

Жонибек Жумаев,
"Адолат"СДП
Бухоро вилоят Кенгаши депутати,
партия ёшлар қаноти раҳбари.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+