Бир қатор ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга моддий ёрдам берилди

26.06.2024 18:06:58

Аёлнинг ҳаётдан кўнгли тўлса, хонадони фариштали, фарзандлари бахтиёр бўлади, эртанги кунга ишонч ортади. Шундай деймиз, аммо…

Аёлнинг камчилиги бор, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлсачи? Муаммоларни қайта-қайта ўрганиш, шарт-шароит яратиш борасида белгиланган вазифалар асосида уларга эътибор қаратилса айни муддао ҳисобланади. Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгаши депутати Ш.Қўчқорова ва «Халқ» банки ходими А.Эркинов, маҳалла хотин-қизлар фаоллари билан биргаликда, «Аёллар дафтари»нинг бешинчи босқичига киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги мавжуд, ётоқда ётган хотин-қизларга моддий ёрдам пуллари тарқатишди ҳамда ушбу фуқаролардан кўнгил сўрашди.

Бажарилган эзгу саъй-ҳаракатлар натижасида бир қатор моддий ёрдамга муҳтож хотин-қизларнинг кўнгли тоғдек кўтарилди десак адашмаган бўламиз.

 

Дилафрўз Ҳасанова,
«Адолат»СДП
Каттақўрғон шаҳар Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+